Ашё — фуқаролик ҳуқуқининг об’ектларидан бири. Ашё муайян моддий қийматга эга бўлган ҳамда иқтисодий муносабатнинг предмети бўла оладиган нарсадир. Ашёлар халқ фаровонлиги учун, республика фуқароларининг моддий ва маданий эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилади. Фуқаролик ҳуқуқида ашёлар инсонларнинг яшаши учун муҳим аҳамиятга эгадир. Ашёларни жамиятдаги тайинланишларига қараб, уларнинг ҳар қайсисига турлича ҳуқуқий қоидалар белгиланган. Фуқаролик ҳуқуқида ашёлар ўзларининг иқтисодий тайинланишларига, шунингдек, ҳуқуқ нормаларида акс эттирилган жисмий ва бошқа ҳусусиятларга қараб бир неча турга бўлинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси