Asinxron generator
Асинхрон генератор — Генератор режимида ишлайдиган асинхрон машина; механик энергияни электр энергиясига айлантириб беради. Асинхрон генератор харакатлантирувчи двигател ёрдамида магнит майдон йўналишида катта тезлик билан айлантирилади. Бу вақтда Асинхрон генератор роторининт сирпаниши манфий бўлиб қолади, машина валида тормозловчи момент вужудга келади ва энергиясини тармоққа бериб, генератор сифатида ишлайди. Асинхрон генератордан кичик қувватли ёрдамчи электр ток манбаи ва тормозлаш қурилмаси сифатида фойдаланилади[1].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил
Ҳаволалар
- ҳттп://реферат.архив.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-11-28 санасида архивланган)
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |