Askariy mirzo
(Askariy Mirzodan yoʻnaltirildi)
Аскарий мирзо (1512-1558) – Меват ва Қандаҳор ҳокими (1530–1551). Бобурийлардан. Бобурнинг учинчи ўғли. Комрон Мирзо қутқуви билан бобурийлар ҳукмдори Ҳумоюнга қарши бир неча марта исён кўтарган ва ниҳоят Кобул яқинида бўлган жанг (1551)да асир олиниб, ўзининг талабига кўра ҳажга жўнатилган. 1558-йил йўлда оламдан ўтиб, Маккадаги қабристонга дафн этилган. Аскарий мирзо ше’риятга ихлосманд бўлиб, форсий ва туркий тилларда ғазаллар битган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |