Assom
Аccом – Ҳиндистоннинг шимолий – шарқидаги штат. Шарқий Ҳимолай тоғлари этагидан. Майдони 78,5 минг км². Аҳолиси 22,3 млн. киши (1991-йил), ярмидан кўпроғини ассомлар, 18% ни бенгаллар ташкил этади. Маъмурий маркази – Диспур шаҳри Қадимда ва илк ўрта асрларда Аccом ҳудуди Камарупа деб аталган. Англия – Бирма урушлари (ХИХ аср) натижасида Аccом Англиянинг Ҳиндистондаги мулкларига қўшиб олинган. 1950-йилдан Ҳиндистон Республикаси штати. Штат аҳолисининг 9/10 қисми Браҳмапутра ва Сурма водийсида, қолганлари тоғли вилоятларда яшайди. Аccом ҳудудининг ярми паст текислик, қолган қисми баландлик 3826 метр гача бўлган Аccом тоғларидан иборат. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Иқлими тропик, муссон иқлим, сернам. Дунёда энг кўп ёғин тушадиган жой. Йилига 12500 мм гача ёғин ёғади. Доим яшил тропик ўрмонлар ва бу-тазорлар бор. Аccом Ҳиндистонда чой етиштирадиган ва шоли ҳамда жут экишга ихтисослашган майда деҳқон хўжаликлари ўлкасидир. Аҳолининг 80% га яқини қишлоқ хўжалигида ишлайди. Аccомнинг ер майдонининг 15% ига экин экилади. Бутун Ҳиндистонда етиштириладиган чойнинг ярмига яқинини Аccом беради. Ловия, шакарқамиш, тамаки, пахта, кунжут, индов ва хантал экилади. Аccомнинг ишлаб берувчи саноати нисбатан йирик чой фабрикаларидан, фанер ва яшик ишлаб чиқарадиган корхоналар, обжувоз ва ёғ корхоналари, Дҳубридаги гугурт фабрикасидан иборат. Дигбой ва Наҳаркатия Ҳиндистонда нефт чиқариладиган муҳим раёндир. Нефт қазиб олиш ва қайта ишлаш Аccом саноатининг асосий тармоқларидан бири. Кўмир (Маргерита) ва оҳактош қазиб чиқариш маҳаллий аҳамиятга эга. Браҳмапутра водийси бўйлаб ўтадиган темир йўл Аccом Ҳиндистоннинг бошқа қисмлари билан боғлайди; Браҳмапутрадан Дибругарҳгача кема қатнайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |