Ассит (юнонча аскос — қорин) — қорин истисқоси, катталашиши. Қорин бўшлиғида тиниқ рангсиз ёки оч сариқ суюқлик йиғилиши натижасида қоринда шиш. Асситга юрак хасталиклари, жигар сиррози, жигар умумий касалликлари, нафас йўллари ва ўпканинг сурункали касалликлари, буйрак касалликлари (нефроз ва нефрит), қорин бўшлиғи аъзолари ўсмалари, сил ва бошқа касалликлар сабаб келиб чиқиши мумкин (яна қаранг Истисқо)[1].

Ассит

Сирроз билан оғриган бемор қорни. Массив ассит ва юзаки веналар кўриниб турибди.
 
Классификацияси ва ташқи линклар
Ихтисос Гастроэнтерология
КХК-10 Р18
КХК-9 789.5
ДисеасесДБ 943
МедлинеПлус 000286
эМедиcине пед/2927 мед/173
МеСҲ Д001201

Белгилари

Қоринда асосий кўринадиган белги шиш ҳисобланади. Қорин юмшоқ ҳолатда, ичида суюқлик билинади. Юзаки веналар бўртгани яққол ташқи томондан кўринади.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил