Nevrasteniya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Неврастения (невр — асаб ва юн. астҳенеиа — дармонсизлик), астеник невроз, асаб толиқиши, асаб ожизлиги — асаб тизимининг узоқ вақт ўта толиқиши, яъни руҳий изтироб натижасида келиб чиқадиган касаллик, неврозларнинг бир тури Н.га интоксикация (кўпинча алкоголдан), инфексия, ўта толиқиш, тўйиб овқатланмаслик, бош мия шикастланиши, шунингдек, тез-тез асабга тегадиган ва дармонни қуритадиган вазиятлар, кечаси кам ухлаш ва бошқалар сабаб бўлади. Н.да, асосан, астения синдромига хос аломатлар юзага келади. Бунда бемор салбий таъсуротларга осон берилувчан, серзарда, жаҳлдор, тез чарчайдиган бўлиб қолади, мадори қурийди, ётганида тез ухлаб қолиб, салгина шовқинга уйғониб кетади. Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи фаолиятининг бузилиши туфайли олий нерв фаолиятида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг муносабатлари бузилиб, аввал биринчиси, кейинроқ иккинчиси устунлик қилади. Н. аломатлари ҳам ана шундай келиб чиқади, дастлаб бемор таъсирчан, жаҳлдор, безовта, кейинчалик чарчаган, бўшанг, ҳорғин, уйқучан, кайфияти бузуқ, хотираси пасайган аҳволга тушади. Ҳиссиёт ожизлиги, сезгиларнинг ошиши, тери сезувчанлигининг оғриқли даражагача ортиши, бетоқатлик, шу вақтнинг ўзида руҳий ва жисмоний толиқиш, диққат ва хотиранинг пасайиши кузатилади. Н.га хос аломатлардан бири уйқунинг бузилиши ва тез-тез бош оғриб туришидир. Уйқу жуда юзаки бўлиб, аксарият ҳолларда бетўхтов давом этиб, туш кўриш билан кечади. Кундузи эса уйқу босади, бемор уйқудан турганида кучли чарчаган, ҳорғин бўлади. Н.да кўп учрайдиган белгилар — бу турли-туман сомато-вегетатив ва неврологик бузилишлардир. Бунга иштаҳанинг бузилиши, оғиз қуриши, кекириш, кўнгил айниши, ич дам бўлиши, қабзият, кўп терлаш, томир уриши ва артериал босимнинг ўзгарувчанлиги, кўз қовоқлари ва бармоқларнинг титраб туриши (тремор), пай рефлексларининг кучайиши, жинсий фаолият сусайиши ва ҳоказо киради. Бу аломатлар беморнинг умумий аҳволи яхшиланиши билан тезда ўтиб кетади. Н.да меҳнат қилиш ва дам олишни тўғри уюштириш, спорт билан шуғулланиш, сайр қилиш, сув муолажаларидан фойдаланиш, витаминли овқатлар истеъмол қилиш, оилада, ишда тинч ва хотиржам бўлиш беморнинг тезда соғайиб кетишига олиб келади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |