Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining Astronomiya instituti
Ўзбекистон Фанлар Академияси Улуғбек номидаги Астро-номия институти — Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги астрономия илмий институти. Собиқ Совет Иттифоқида муҳим астрометрик марказ сифатида машҳур бо’лган. Институт 1873-йилда Туркистон ўлкасида ҳариталаштириш ва иқлимни ўрганиш мақсадида Туркистон Ҳарбий топогра-фия бўлими қошида Тошкент астрономия расадхонаси сифатида ташкил қилинди. 1966-йилда Астрономия институтига айлантирилган. 1991-йилда Мирзо Улуғбек номи берилган[1].
Фаолияти
Институтда „Ўзгарувчан юлдузлар“, „Қуёш физикаси“, „Галактика астрономияси ва космогония“, „Космик геодинамика“, „Майданак тоғ расадхонаси“ бўлимлари ва унинг фаолиятини таъминловчи Китоб астрономия расадхоналари мажмуи бор. Институтнинг 25 га яқин астрономик теле-скоплари Майданак тоғ расадхонасида (Қашқадарё вилояти), Китоб шаҳрида, Чимён (Тошкент вилояти) яқинидаги Қумбел тогида ва Тошкент ҳудудида ўрнатилган.
Булар орасида Ўрта Осиёда ягона, кўзгусининг диаметри 1,5 м бўлган теле-скоп ва ўта ноёб кўп уяли ёруғлик матри-сасига эга Қуёш телескопи бор (1998).Дастлаб, асосан, астрометрия ва юл-дуз астрономияси йўналишлари бўйича ишларривожланган. Илгари меридиан астрометрия бўлими (Л. Л. Маткевич, М. Ф. Биков, Ғ. Жалолов, И. М. Боро-дицкий, О. С. Турсунов ва бошқалар), фотогра-фик астрометрия бўлими (А. А. Латипов, С. Н. Нуритдинов, Ш. Пиримқулов, А. Раҳимов, А. Қодиров, Ҳ. Эшмуҳамедов ва бошқалар) илмий тадқиқотлар ишлари олиб борган. Кейинчалик ушбу икки бўлим бирлашиб, астро-метрия бўлими деб номланди ва илмий тадқиқотлар ишларини давом эттирди (Л. И. Баштова, Ю. Болтабоев, Э. Раҳматов, Г. Г. Ходак, Э. Мирмаҳмудов ва бошқалар).
Илгариги вақт бўлими — кундалик вақт хизматидан ташқари, пассаж асбобларнинг изчил хатоларини топиш ва тузатиш, жойнинг географик кенгламасини аниқлаш, қитъаларнинг ҳаракатини ўрганиш ва юлдузларнинг махсус каталогини тузиш билан шуғулланган (В. П. Шчеглов, Б. В. Ясевич, Т. Нуралиев, Э. Санақулов ва бошқалар). Ернинг ўз ўқи атрофида нотекис айлани-ши муаммоларини ўрганиш билан Китоб кенглама стансияси ходимлари А. М. Кал-миков, Б. Маҳаматғозиев, С. Эшонқулов ва бошқа шуғулланган. Астрономия институтида Ўрта Осиё астрономия тарихига доир муҳим илмий асарлар ҳам яратилган (В. П. Шчеглов, Ф. Жалолов).Ўзгарувчан юлдузлар бўлими дастлаб ностационар турли юлдузларни кузатиш, улар нурланишининг фотометрияси ва юлдузлараро муҳитда ютилиши бўйича тадқиқотлар олиб борган (В. С Шевчен-ко, Г. И. Шанин, М.М. Зокиров, А. С. Хўжаев, Н. Килячков ва бошқалар).
Ҳозир эса бу бўлим асосан юлдузларнинг туғилиш ўчоқларини ва турли ностационар юл-дузларни кузатиш билан шуғулланади (К. Гранкин, М. Ибрагимов, В. С. Шевчен-ко ва бошқалар). Майданакда бажарилган кўп йиллик фотометрик кузатувлар асосида юлдуз пайдо бўлиши соҳаларидаги ёш нобарқарор юлдузлар атм.ларидаги фи-зик жараёнлар, зич қўшалоқ системаларнинг хусусиятлари ўрганилмоқда. Қуёш физикаси бўлими Қуёшдаги чақнашлар, доғлар ва фаоллик комплекслари таби-атини ўрганади (Ю. М. Слоним, И. Сат-торов, 3. Б. Коробова, К. Кулишова, Ш. 727А. Эгамбердиев). Кейинги ўн йилликда бўлимда гелиосейсмология деб номлан-ган янги йўналиш — Қуёш ички тузи-лишини ўрганишга доир тадқиқотлар ИРИС ва ТОН халқаро дастурлари доира-сида амалга оширилмоқда (Ш. А. Эгам-бердиев, С. П. Илёсов, Ш. С. Холиқов, И. М. Ҳамитов ва бошқалар). Франсия, АҚСҲ, Буюк Британия, Хитой, Тайван, Марокаш, Чили, Австралия ва бошқа давлатларнинг астрономик муассасалари билан бевосита алоқалар ўрнатилган. Гамма-нурлар манбаларини тадқиқ этиш мақсадида 1986-йил юқори энергиялар астрофизикаси бўлими ташкил этилди (Т. С. Йўлдошбоев ва бошқалар).
1995-йилдан бошлаб бу соҳадаги тадқиқотлар Ўзбекистон Фанлар Академияси Физика-техника институтида давом эттирилмоқда. 1996-йилда Галактика астрономияси ва космого-ния бўлими тузилди (С. Н. Нуритдинов). Бўлимда Сейсс Қўшалоқ астрографи ва Тошкентдаги Нормал астрографда олин-ган юлдуз системалари кинематикасига оид маълумотларни таҳлил қилиш (А. А. Латипов, А. А. Раҳимов, Э.Раҳматов) ва Галактикамизнинг тузилишини назарий асослаш мақсад қилиб қўйилган. Ҳозирги кунда галактикалар физикасида биринчи бор спирал галактикалар тараққиётининг коллапс даври учун назарий моделлари қурилиб, уларнинг гравитацион беқарорлиги муаммолари ва Галакти-камиз текислик ташкил этувчи қисми тузилиши тадқиқ этилмоқда (С. Н. Ну-ритдинов, М. Мўминов ва бошқалар). Космик геодинамика бўлими 1997-йил Китоб кенглик стансияси ва Вақт хизмати бўлимлари асосида очилган; у жой координаталарини аниқлаш ва ўзгаришини кузатиб бориш, қитъаларнинг ҳаракатини тадқиқ этиш, Ернинг ўз ўқи атрофида айланишидаги нотекисликлар қонуниятларини аниқлаш масалалари билан шуғулланади. Бўлимда ГПС, ПРАРЕ (Германия) ва ДОРИС (Франсия) йўлдош системаларининг ердаги радиотехник ускуналари ўрнатилган.Ўзбекистонда астрономия тарихи ва келажагини Майданак тоғ расадхонасисиз тасаввур этиб бўлмайди. 1996-97 йилларда Бирлашган Европа Жанубий расадхонаси билан ҳамкорликда ўта замонавий ускуна ёрдамида ўтказилган кузатишлар (Ш. А. Эгамбердиев, С. И. Илёсов) бу расадхона жаҳоннинг машҳур расадхоналари қаторида туришини тасдиқлади. Натижада институт жаҳоннинг бирнеча йирик астрономик марказлари билан ҳамкорликда улар келтирган асбоб-ускуналар ёрдамида тадқиқотларни бошлаб юборди. Булар орасида АҚШнинг Ван Влек ва Питцбург университетлари расадхоналари, Россия ва Литва астрономик муассасалари бор. 1997-йилда Ўзбекистон ва Украина ўртасида Майданак тоғида оптик астрономияни ривожлантириш тўғрисида шартнома имзоланди. Ўзбекистон астроном олимлари Россия Фанлар Академияси нашр қиладиган „Астрономический журнал“да ўз мақолалари билан қатнашиб туришади.[2]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |