Аталмиш қавчин (ХИВ аср ўртаси -ХВ аср бошлари) – Амир Темур саройидаги йирик давлат ва сиёсат арбоби, унинг яқинларидан бири. Аталмиш қавчинга муҳим сиёсий ва ҳарбий вазифалар топширилган. Хусусан, 1383-йил Амир Темур Аталмиш қавчинни бир неча амирлар билан Жетага, Қамариддинга қарши юборган. 1394-йил "беш йиллик юриш" пайтида Аталмиш қавчин Шарқий Анадо-лудаги Авник қал’асига кутвол қилиб тайинланган. 1395-йил Соҳибқироннинг Тўхтамишга қарши юриши чоғида Қора Юсуф Туркман Авникка ҳужум қилиб, А.Қ.ни асир олган ва уни Миср султони Барқуққа юбортан. Анқара жангндан сўнг Барқуқнинг ўғли Фараж А. Қ.ни ўз элчилари билан бирга Амир Темур ҳузурига қайтарган. 1404-йил Соҳибқирон А. Қ.га Шарқий Анадолудан қора тотор элини Жетага кўчириб бориш вазифасини топширган. Амир Темур вафотидан сўнг Аталмиш қавчин номи шаҳзодалар, хонимлар ва Шайх Нуриддин, Шоҳ Маликлар билан бирга Самарқандга киролмай 1405-йил мартида Бухорога борганлар қаторида қайд этиб ўтилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил