Атапасклар' (атабасклар, ўзларини дене деб атайдилар) – АҚСҲ ва Канада резервацияларида яшовчи индейс халқлари (навахлар, апачилар, чи-певайлар, кучинлар ва бошқалар) гуруҳи. Умумий сони 220 минг киши (1992), шундан 210 минг киши АҚШда. Атапаск тилида сўзлашадилар. Диндорлари христиан (протестантлар, католиклар) динида. Атапасклар чорвачилик, деҳқончилик ҳамда овчилик билан шуғулланадилар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил