Otaxon Alamatov
(Ataxon Alamatovdan yoʻnaltirildi)
Отахон Аламатов (1947-йил, 3-июн, Андижон вилояти Марҳамат тумани Қорақўрғон қишлоғи) — Ўзбекистон Қаҳрамони (1999). Меҳнат фаолиятини Марҳамат туманидаги У. Қорабоев номли жамоа хўжалигида бригада ҳисобчиси вазифасидан бошлаган (1965), 1978-йилдан шу хўжаликда бригада бошлиғи. АЛаматов раҳбарлик қилган бригада Ўзбекистон Республикасининг дон мустақиллигини таъминлашда — пахта ва дон ҳосилдорлигини ошириш, сифатли уруғлик буғдой етиштириш соҳасида узоқ йиллар давомида юқори кўрсаткичларга эришди (буғдой ҳосилдорлиги 1998-йилда 84,0 с/га, 1999-йилда 70 га экин майдоннинг ҳар гектаридан 87,0 с/га).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |