Атбара (араб.– Баҳр-ал-Асвод) – Судан ва Эфиопиядаги дарё, Нилнинг ўнг ирмоғи. Узунлиги 1120 км. Эфиопия тоғлигининг шимолий чеккасидан бошланади. Асосан Судан платосидан оқади. Сув сарфи ўзгариб туради (700 м³/сек дан 2200 м³/сек гача), қуйи қисмида қурғоқчил даврларда бутунлай қуриб қолади. Ёғингарчилик пайтларида (июн-сентабр) дарёда сув кўпайиб, кемалар қатнайди. Нилга қуйилиш жойида Атбара шаҳри бор. ГЕС қурилган[1].

Атбара
арабча: نهر عطبرة‎‎
Daryo xaritasi
Дарё харитаси
Тавсиф
Узунлиги 1 120
Ҳавзаси Ўрта Ер денгизи
Дарёлар ҳавзаси Нил
Сув сарфи 15,5 м³/с
Сув оқими
Бошланиши Виктория кўли
 · Баландлиги 350 м
Қуйилиши Нил
Жойлашуви
Давлат Эфиопия

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил