Afina (shahar)
Афина (юнонча: Αθήναι) — Юнонистон пойтахти, мамлакатнинг энг йирик шаҳри.
Афина | |
|---|---|
| шаҳар | |
| Мамлакат | Юнонистон |
| Ҳукумат | |
| • мер | Гиоргос Каминис |
| Майдон | 2,928.717 км2 (1,130.784 кв ми) |
Афина географияси
Афина мамлакатнинг жануби-шарқидаги Аттика ярим оролида жойлашган, Эгей денгизи соҳилида, уч томони тоғ. Аҳолиси 772 минг киши (1995). Афина Пирей ва шаҳар атрофи билан бирга Катта Афинани ташкил қилади. Катта Афинанинг майдони 433,3 км². Аҳолиси 3 млн. кишидан ортиқ. Афина қадимий шаҳар. Шаҳарнинг вужудга келган вақти аниқ эмас, ривоятларга кўра Афина ўрнида милоддан аввалги ХВИ — ХИИИ асрларда қишлоқлар бўлган. Мил. авв. В асрда Афина иқтисодий, сиёсий ва маданий ривожланишининг энг юқори поғонасида бўлган. 395—1204-йилларда Византия империяси таркибида. 1204 — 1458-йиллар Афина ҳерсоглиги пойтахти, 1458-йилдан турклар тасарруфига ўтган. 1834-йилдан Юнонистон пойтахти.
Афина саноати
Афина — Юнонистонинг асосий саноат маркази, мамлакатдаги темир йўл, автомобил ва ҳаво йўлларининг йирик тугуни. Халқаро Элиникон аэропорти бор. Афинадан 8 км нарида мамлакатнинг энг йирик денгиз порти — Пирей жойлашган. Катта Афина Юнонистон умумий саноат маҳсулотининг 2/3 қисмини беради. Афинада тўқимачилик, тикувчилик, кўн поябзал, озиқ-овқат, кимё, нефтни қайта ишлаш, семенлполиграфия, металлсозлик ва машинасозлик (шу жумладан кемасозлик) саноати корхоналари бор. Гилам, мебел, чинни буюмлар ишлаб чиқарилади. Афина йирик савдо ва молия маркази. Афинада Фанлар академияси (1926), кўплаб олий ўқув юртлари, жумладан Афина университети (1837), бир қанча тарих, археология ва бадиий музейлар (Акропол, Агора, Византия) бор. Шаҳарнинг асосий қисми Акропол қояси билан Ликавиттос баландликлари ўртасида бўлиб, ягона меъморий режа асосида қурилган. Шаҳарнинг энг қадимги қисми милоддан аввалги ВИИ асрда шаклланган. Шаҳарнинг Акропол атрофидаги қисми меъморий ва археология музейи сифатида сақланмокда. Афинада Афина давлатининг тарихий ёдгорликлари бор. Афинанинг асосий ёдгорлиги — Акропол баландлиги 156 м ли қояда жойлашган; Агора, Ареопаг ва Пникс тепаликлари — ижтимоий ва сиёсий ҳаёт марказлари. Акрополнинг бош иншоотлари: Пропилеи (милоддан аввалги 437—432 йиллар), Нике Аптерос ибодатхонаси (милоддан аввалги 420-йил), Эрехтеён (милоддан аввалги 421—406-йиллар). Афинада Олимпия Зевси ибодатхонаси (милоддан аввалги ИИ аср милодий), Лисикрат ҳайкали (милоддан аввалги 335-йил атрофида), „Шамоллар минораси“ (милоддан аввалги И аср ўрталари) ва бошқа ҳам сақланган. Ўрта аср меъморий ёдгорликларидан Аёс — Элефтериос (ХИ аср), Агорадаги Айи — Апостоллар (ХИ аср) черковлари бор. Янги иншоотлардан — „Олимпия“ театри (1951), „Хилтонотел“ (1959-1963) қурилган. Афинада 1896-йил И Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтган.
Қадимги Афина
Юнонистон (ҳозирги Греция) тарихи ва маданиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳардавлат (полис). Афина Юнонистоннинг Аттика деб аталган тоғли ҳудудида вужудга келган. Археологик маълумотларга кўра, бу жойларда одамлар неолит давридан бошлаб яшаган. Аттикаликлар Афина маъбудига сажда қилганлар. Аттикадаги қишлоклар бирлашиб Афина шаҳри вужудга келган (милоддан аввалги ИХ—ВИИИ асрлар). Бу вақтда (Гомер даври) ҳарбий демократия сусайиб, уруғчилик муносабатлари емирила бошлаган эди. Ҳокимиятни уруғ аристократлари (эвпатридлар) бошқарардилар. Мил. авв. ВИИ асрда Ада эвпатридлар сиқуви кучайиб деҳқонлар аҳволи оғирлашган эди. Мил. ав. 594-йилда савдогарлар аристократиясидан Солон архонт (ҳоким) бўлди. У Афинада ижтимоий сиёсий тузумни тубдан ўзгартирадиган ислоҳотлар ўтказди. Қарзларни бекор қилди, қарз туфайли қул қилиб сотишни тақиқлади, уруғчилик муносабатларига узил-кесил зарба берди. Сиёсий ҳуқуқ ва лавозимлар кишиларнинг мол-мулкига қараб белгиланадиган бўлди. Аристократ наслидан бўлган Писистрат ўз тарафдорлари ва ёлланма аскарларига таяниб, милоддан аввалги 560-йилда ўзини Аттика деҳқонларининг доҳийси деб эълон қилди ва Афинанинг мустабид ҳокими бўлиб олди. Писистрат ўзига қарши бўлган аристократларнинг ерларини тортиб олиб деҳқонларга улашиб берди, уларга давлат ҳисобидан пул қарз беришни жорий этди. Писистрат даврида Афинада савдо муносабатлари ривож-ланди, ибодатхона ва бошқа қасрлар қурилди, сув қувури ўтказилди. Писистрат ва унинг ўғиллари саройга энг яхши адибларни тўпладилар. Гомернинг „Одиссея“ ва „Илиада“ асарлари ёзиб олинди. Афина да дастлабки театр вужудга келди. Писистрат вафот этгандан сўнг (милоддан аввалги 527-йил) ҳокимият унинг ўғиллари Гиппий ва Гиппархга ўтди. Пекин мустабид ҳокимлик узоқ давом этмади. Гиппарх фитначилар томонидан ўлдирилди, Гиппий эса ҳокимиятдан ҳайдалди (510-йил). Йирик савдогар ва ҳунармандлар вакили Клисфен халқ қўзғолонига бошчилик қилиб, ҳокимиятни қўлга олди (508-йил). У тўртта уруғчилик округи ўрнига унта ҳудудий округ ташкил этди. Шу билан уруғчилик жамоаси тузумининг сўнгги қолдиқларига барҳам берилди. Мил. авв. В аср бошида юнон-форс урушлари бошланди. Марафон жанги (милоддан аввалги 490- йил) юнонлар форсларга қаттиқ зарба бердилар. 480-йил Ксеркснинг жуда катта қўшини Болқон ярим оролига бостириб кирди. Саламин ороли ёнидаги денгиз жангида юнонлар ғалаба қилдилар. Афинада Эгей денгизи давлатларининг бирлашувидан иборат Делос иттифоқи тузилди. Бу иттифоқ кейинроқ Анинг денгиздаги ҳукмронли-гини таъмин этди. Афинадан ташқарига вино, зайтун мойи, турли ҳунармандчилик буюмлари чиқарилар, четдан асосан, қуллар, ғалла ва ёғоч келтирилар эди. Афинада Перикл даври (милоддан аввалги В аср ўрталари) қадимги қулдорлик демократиясининг намунаси эди. Перикл қонуни бўйича ҳамма озод аҳоли иштирок этадиган Халқ мажлиси — олий орган ҳисобланар ва у барча муҳим давлат ишларини муҳокама қиларди, чек ташлаш йўли билан сайланадиган беш юзлар кенгаши давлатнинг маъмурий-назорат органи ҳисобланар, ижро этувчи олий ҳокимият 10 та стратег коллегияси қўлида эди. „Перикл олтин асри“ деб аталган йиллар Афина маданиятининг энг юксак даражада тараққий этган даври бўлди. Бу даврда Афинада тарихчи Геродот, файласуф Анаксагор, ҳайкалтарош Фидий, Эсхил, Софокл ва Еврипид каби адиблар яшаган, катта-катта иморатлар — қасрлар вужудга келган. Меъморчилик усталари — Иктин ва Калликратлар Фидий раҳбарлигида Афина маъбудаси ибодатхонаси — Ларфенони бунёд этганлар. Бу қаср қадимги меъморлик маданиятининг энг яхши намуналаридан бири бўлиб қолди. Ўша вақтларда Афина ёзувчиларининг тили (аттика лаҳжаси) кенг тарқалган ва эллинистик давлатларда адабий тил ҳисобланган. Периклнинг бутун Юнонистонни Афина га бўйсундиришга қаратилган ташқи сиёсати юнонлар давлатидаги бошқа гуруҳларнинг қаршилигига дуч келди. Бу гуруҳлар орасида Спарта бошчилигидаги Пелопоннес иттифоқиният эътибори баланд эди. Пелопоннес иттифоқи демократик тартибга қарши олигархия тартибини ёклаб чиқди. Ўртадаги қарама-қаршилик бутун Юнонистон учун ҳалокатли бўлган Пелопоннес урушини (милоддан аввалги 431—404) келтириб чиқарди. Урушда мағлубиятга учраган Афина ўзининг Юнонистонда тутган етакчилик мавқеини йўқотди. Лекин бу мағлубиятдан сўнг ҳам Афина давлати яна анча вақтгача қадимги дунё маданиятининг энг йирик марказларидан бири бўлиб келди. Мил. авв. 338-йил Македония подшоси Филипп ИИ Херонеядаги жангдан сўнг Юнонистонни ўзига бўйсундирди. Афина билан Рим империяси ўртасидаги дўстлик муносабатлари милоддан аввалги 88- йилгача давом этиб келди. 86-йилнинг 1-мартида римликлар Афинани босиб олдилар, кўпгина бино ва қасрлар вайрон қилинди. Аммо Рим саркардаси Сулла Афинанинг ўтмишдаги шуҳратини эътиборга олиб, унга „озодлик“ инъом этди. Мил. авв. 27-йил бутун Юнонистон Рим империясининг мустамлакасига айланди. Шунда ҳам Афина ўз-ўзини мустақил идора этар, Рим ноибига итоат этмас, солиқтўламас эди. Афина илмий ва маданий марказ сифатидаги аҳамиятини йўқотмади, бадавлат римликлар шу ерга келиб маълумот олар эдилар. Рим императорларининг баъзилари, айниқса, Адриан Афинага алоҳида аҳамият бериб, унда куркам иморат, ибодатхоналар қурдирган, кутубхона ва гимназиялар ташкил этган. Мил. ИИИ асрдан варварлар истилоси бошлангандан кейин Афина узил-кесил таназзулга юз тутди. Бизантия империяси барпо этилиши билан Афинадаги санъат ва маданиятнинг буюк ёдгорликлари Константинополга олиб кетилди. 529-йилда Византия императори Юстинианнит буйруғига биноан Афинада охирги мактаблар ёпилди. Шу билан қадимги Афина маданий тарихи тугади.
Афина санъати
Афина (Афина Паллада) — юнон афсоналаридаги уруш ва ғалаба, санъат ва ҳунармандчилик, билим ва донолик маъбудаси. Зевснинг қизи. Зевснинг бошидан тўла қуролланган ҳолатда (дубулға ва совут билан) туғилган. Афина шаҳрининг ҳомийси. Рим афсонасидаги Минервага мос келади. Юнон санъатининг нодир ёдгорлиги бўлган Афинадаги Парфенон ибодатхонаси олдига Афинанинг жасур қиз шаклида тасвирланган катта хайкали куйилган. Афина шаҳрига бу маъбуданинг номи куйилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
- Cитёфатҳенс.гр — Афина шаҳрининг расмий веб-сайти
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |