Atributsiya
Атрибуция (лот. атрибутио – нисбат бермоқ) – бадиий асар (расм, ҳайкал ва бошқалар)нинг асиллигини, муалли-фини, яратилган жойи, вақтини аниқлаш. Сан’ацҳуносликда асарнинг услуби ва яратилиш хусусиятлари (материал, ком-позиция, ижодкорнинг ўзига хос услуби ва ҳоказо) таҳлилига асосланади. Дастлаб мутахассисларнинг тажрибавий билими ва ҳиссий хулосаларига асосланган А. ХИХ аср охиридан илмий услубий таҳлил, ким-ёвий ва физик тадқиқотлар (макро- ва микросуратга олиш, рентгенография, инфрақизил, ултрабинафша нурлар ва бошқалар) натижаларига таянмоқда.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |