Auguste Comte
КОНТ (Cомте) Огюст (1798.19.1, Монпеле — 1857.5.9, Париж) — франсуз файласуфи, позитивизмнинг асосий вакили. Сен-Симонта котиблик қилган (1817—1822). Тарих ва социологияга оид қарашлари Сен-Симоннинг кучли таъсирида бўлган. КОНТ ҳар қандай метафизикани рад этган. Позитивизмга эмпиризм билан мистицизм орасидаги ўрта йўл сифатида қараган. КОНТ фикрича, фан моҳиятни эмас, фақат ҳодисани билади. Жамият тараққиётини белгиловчи инсоният ақлзаковати эволюсиясининг 3 босқичи (теологик, метафизик, позитив ёки илмий) назариясини илгари сурди. Фанлар таснифини ишлаб чиқди. КОНТ „социология“ тушунчасини илк бор фанга киритди, у туфайли социология муайян илмий тизимдан жой олди. КОНТга кўра, кишилик жамиятини ташкил этиш социологиянинг амалий мақсади ҳисобланади. Асосий асарлари: „Позитив фалсафа курси“ (1—6-жилдлар, 1830—1842), „Позитив сиёсат тизими“ (1—4 жиддлар, 1851—1854)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |