Autodesk 3ds Max
Аутодеск 3дс Мах (аввал 3Д Студио МАХ) — Аутодеск компанияси томонидан яратилиб бўлинган, анимация ва уч ўлчамли графика яратувчи ва таҳрир қилувчи тўлиқ функсияли профессионал дастур. Ўз ичига мултимедия соҳасидаги мутахассислар ва рассомлар учун энг замонавий воситаларни олади. Wиндоwс операцион тизимлари оиласи таркибида ишлайди (ҳам 32 битда, ҳам 64‑битда). 2014-йил мартда дастурнинг Аутодеск 3дс Мах 2015 деб номланган 17.0 версияси ишлаб чиқарилди.
| Аутодеск 3дс Мах | |
| Муаллиф | Аутодеск |
|---|---|
| Ишлаб чиқувчи | Аутодеск |
| ташкил топди: | 1990 |
| Сўнгги версияси | 2018 (2017-йил апрел) / 2017-йил |
| Операцион тизим | Миcрософт Wиндоwс, х86-64 ва х86 |
| Ёзилган тил(лар)и | инглиз |
| Статус | уч о'лчамли графика |
| Лицензия | бор |
Аутодеск 3дс Мах икки лицензияли версияларда мавжуд: талаба — бепул (Аутодеск веб-сайтида рўйхатга олиниш керак), дастурнинг тўлиқ версиясини тақдим этади (бироқ ундан фойда мақсадида фойдаланиш мумкин эмас) ва тўлиқ (тижорат) версияси 2400 евро эвазига.
Дастур тарихи
Тўпламнинг илк версияси 3Д Студио ДОС номи остида 1990-йилда ишлаб чиқарилган. Тўплам ишлаб чиқарилиши устида дастурчи Гари Ёст асос солган Ёст Гроуп мустақил студияси шуғулланарди. Аутодеск бошида фақат тўплам ишлаб чиқариш билан шуғулланарди. Маънбаларда келтирилишича Гари Ёст ўша даврдаги Аутодеск янги лойиҳалари бўйича директори Эрик Лёнс билан музаокаралардан сўнг ўз иш жойини тарк этган.
Биринчи тўрт релиз 3Д Студио ДОС номига эга эди (1990-1994-йиллар). Кейин тўплам Wиндоwс НТ учун қайта ёзилди ва 3Д Студио МАХ деб қайта номланди (1996-1999). Версия рақамлаш қайтадан бошланди.
2000-2004-йилларда тўплам Дисcреэт 3дсмах маркаси остида ишлаб чиқарилган, 2005-йилдан эса — Аутодеск 3дс МАХ маркаси остида. Жорий версияси Аутодеск 3дс МАХ 2018 номига эга.
3дс Мах версияларининг то'лиқ ро'йхати:
| Версия | Номланиши | Ишлаб чиқарилган йили | Тизим | Тизим даражаси |
|---|---|---|---|---|
| 3Д Студио Прототйпе | ТҲУД | 1988 | МС-ДОС | 16-бит х86 |
| 3Д Студио | ТҲУД | 1990 | ||
| 3Д Студио 2 | 1992 | |||
| 3Д Студио 3 | 1993 | |||
| 3Д Студио 4 | 1994 | |||
| 3Д Студио МАХ 1.0 | Жагуар | 1996 | Wиндоwс НТ 3.51, Wиндоwс НТ 4.0 | ИА-32 |
| 3Д Студио МАХ Р2 | Атҳена | 1997 | Wиндоwс 95 ва Wиндоwс НТ 4.0 | |
| 3Д Студио МАХ Р3 | Шива | 1999 | Wиндоwс 98 ва Wиндоwс НТ 4.0 | |
| Дисcреэт 3дсмах 4 | Магма | 2000 | Wиндоwс 98, Wиндоwс МЕ, Wиндоwс 2000[1] | |
| Дисcреэт 3дсмах 5 | Луна | 2002 | Wиндоwс 2000 ва Wиндоwс ХП | |
| Дисcреэт 3дсмах 6 | Граните | 2003 | ||
| Дисcреэт 3дсмах 7 | Cаталйст | 2004 | ||
| Аутодеск 3дс Мах 8 | Веспер | 2005 | ||
| Аутодеск 3дс Мах 9 | Макалу | 2006 | ИА-32 ва х64 | |
| Аутодеск 3дс Мах 2008 | Гоуда | 2007 | Wиндоwс ХП ва Wиндоwс Виста | |
| Аутодеск 3дс Мах 2009 | Жоҳнсон | 2008 | ||
| Аутодеск 3дс Мах 2010 | Реноир | 2009 | ||
| Аутодеск 3дс Мах 2011 | Зелда | 2010 | Wиндоwс ХП, Wиндоwс Виста ва Wиндоwс 7 | |
| Аутодеск 3дс Мах 2012 | Эхcалибур / Рампаге | 2011 | ||
| Аутодеск 3дс Мах 2013 | СимCитй | 2012 | Wиндоwс ХП ва Wиндоwс 7 | |
| Аутодеск 3дс Мах 2014 | Теккен | 2013 | Wиндоwс 7 | х64 |
| Аутодеск 3дс Мах 2015 | Элwоод | 2014 | Wиндоwс 7 ва Wиндоwс 8 | |
| Аутодеск 3дс Мах 2016 | Пҳоэних | 2015 | Wиндоwс 7, Wиндоwс 8 ва Wиндоwс 8.1 | |
| Аутодеск 3дс Мах 2017 | Кирин | 2016 | Wиндоwс 7, Wиндоwс 8, Wиндоwс 8.1 ва Wиндоwс 10 | |
| Аутодеск 3дс Мах 2018 | Имооги | 2017 | Wиндоwс 7, Wиндоwс 8, Wиндоwс 8.1 ва Wиндоwс 10 |
Моделлаштириш

3дс Мах турли кўринишдаги ва мураккабликдаги компютер уч ўлчамли моделларни, атроф-муҳитдаги реал ёки фантастик обектларни яратиш учун барча зарурий воситаларига эга. Ишни бажаришда дастур турли хил усул ва услубларни қўллайди, жумладан:
- полигонал моделлаштириш, таркибига Эдитабле меш (юзани таҳрирлаш) ва Эдитабле полй (полигон таҳрирлайди) киради. Бу энг кенг тарқалган моделлаштириш усули бўлиб, мураккаб моделлар ва ўйинлар учун маълум моделлар яратиш учун ишлатилади.
- Турли жинсли рационал Б-сплайнлар (НУРБС) асосида моделлаштириш (шуни та'кидлаш лозимки, НУРБС моделлаштириш 3дс Мах дастурида шу даражада оддийки, ундан ҳозирда ҳеч ким фойдаланмайди);
- Безе юзалар (Эдитабле патч) асосида моделлаштириш — айланувчи жисмларни моделлаштиришга қулай;
- ўрнатилган стандарт кутубхона ва модификаторларни қўллаш орқали моделлаштириш;
- сплайнлар (Сплине) асосида НУРБСнинг ибтидоий муқобили Сурфаcе модификаторини қўллаш орқали моделлаштириш;
- сплайнлар асосида Эхтруде, Латҳе, Бевел, Профиле модификаторларини қўллаш орқали моделлаштириш ёки Лофт обектлари сплайнлари асосида яратиш. Бу метод биноларни моделлаштиришда ишлатилади.
Моделлаштириш методлари ўзаро боғлиқ ҳолда ишлатилиши мумкин.
Стандарт "Чойнак" (Теапот) обекти уч ўлчамли графиканинг ўзига хос рамзига айланган.
Партиcиле Сйстемс
Партиcле Сйстемс (заррачалар тизими) — бу кичик ўлчамли обектларнинг уйғунлигидир. Заррачалар тизимининг қўл келиши мумкин бўлган ҳолатларга ёмғир, қор, тутун, олов, юлдузли осмон, фаввора томчилари, чақинлар ва бошқа вазиятларни моделлаштиришни мисол қилишимиз мумкин. 8 версиядан бошлаб турли вазиятларга қўл келадиган 7 та асосий зарралар манбаси мавжуд:
- ПФ Соурcе (Партиcиле Флоw манбаи) — зарралар оқими. Бу заррачалар оқими фаввора отилишидан ракетанинг тутунли отилишигача бўлган барча ҳолатларни ўхшатиб тасвирлаши мумкин;
- Спрай (Пуркаш) — сув пуркаши эффектининг оддийроқ кўринишини яратади;
- Супер спрай (кучли пуркаш) — Спрай функсиясига қараганда мукамалроқ параметрларга эга;
- Сноw (Қор) — ёғаётган қорнинг оддий эффектини яратади. Кўплаб параметрларга эга ;
- Близзард (Довул) — Сноw заррачаларининг мукаммалаштирилган кўриниши. Заррачаларга турли обектлар шаклини бериш мумкин;
- ПАррай ёки Партиcле Аррай (Қаттиқ заррачалар) — исталган турдаги зарраларни моделлаштириши мумкин, ҳаттоки портлашни ҳам;
- ПCлоуд ёки Партиcле Cлоуд (заррачалар булути) — уч ўлчамли юлдузли майдонларни, қушлар тўдасини ва балиқлар уюрини тасвирлашга қулай.
Реаcтор

3дс Мах Ҳавок компанияси томонидан яратилган физик ҳисоблаш механизми Реаcторни қўллаган. Реаcтор қаттиқ жисмлар, юмшоқ жисмлар, матолар ва бошқаларни физик нуқтайи назардан моделлаштириш имконини берарди. 2012 (14) версиясидан бошлаб Реаcтор тўпламдан олиб ташланди.[2] Унинг ўрнига МассФХ модули келди.
Ҳаир&Фур
7.5 версиясидан бошлаб 3дс Махда соч, мўй, жун, ўт, туклар ва бошқаларни моделлаштира олувчи Ҳаир&Фур модули ўрнатилди.
Визуаллаштириш
Моделлаштирилаётган нарса ишининг сўнгги босқичи бу визуализациядир. Бу босқичдан сўнг обектнинг барча хоссалари кўрина бошлайди ва иш давомида ўрнатилган атроф-муҳит эффектлари намоён бўлади. Унгача эса барчаси жуда одди кўринишда кўрсатилади (мисол учун, мураккаб геометрик шакллар ва турли хил эффектлар кўринмайди). Якуний тасвирни чиқариш учун визуализациянинг тегишли мудули танланади (ВМ) ва у математик алгоритмлар ёрдамида тасвирни жонлантиради. Тасвирнинг ташқи кўринишини ҳисоблаш ишнинг қийинлигига қараб сониядан тортиб бир неча ойгача чўзилиши мумкин. ВМларнинг кўпчилиги дастурга қўшимча ўрнатиладиган алоҳида дастурлар ҳисобланади.
Визуализация модуллари
- Сcанлине
- 3дс Мах стандарт визуализатори. Ба'зи илг'ор хусусиятларга эга бо'лган Глобал Иллуминатион, Рай Траcинг, Радиоситй каби кенгайтмалар йиллар о'тиб Сcанлинега. Ко'пчилик функсиялар унга бошқа визуализаторлардан о'тган (мас, РадиоРай).
- ментал рай
- Ментал Имагес компанияси томонидан яратилган ва 3дс Махнинг со'нгги версияларига о'рнатилган. Бу жуда ҳам кучли визуализатор ҳисобланади
- В-Рай
- Юқори сифатли фотореалистик визуализатор. Дастурга плагин сифатида қо'шилган. Чаос Гроуп компаниясининг маҳсулоти, рус сегментида машҳур. Тез-тез мутахассислар томонидан бошқа ВМ о'рнига ишлатилади. Дастурнинг эски версиялари билан мувофиқлашган. Унга "кундузги ёруг'лик тизими" о'рнатилган. Яна ко'плаб функсияларга эга.
- РендерМан
- Шу номдаги визуализация тизимига уланишда қо'л келади.
- ФиналРендер
- Cебас компаниясининг ташқи визуализатори. Кучли визуализатор ҳисобланиб, имкониятлари билан фақат ментал райдан кейин туради.
- Яна қуйидаги ВМлар мавжуд (улар ҳақида то'лиқ шу ерда о'қинг, рус тилида):
- Бразилия Р/С; Фрйрендер; Индиго Рендерер; Максвелл Рендер; ЛухРендер; Керкйтҳеа; Арион Рендер; БИГрендер; Сунфлоw; Кракатоа
Видео Пост (Видео Таҳрирлаш)

Видео Пост дастурий модули тасвирларни уч ўлчамли саҳналарда қуйидаги график эффектларни қўллаш учун ишлатилади:
- бир нечта тасвирларни биттага бирлаштириш орқали композиция яратиш;
- суратларни филтрлаш ва кўплаб эффектларни қўллаш учун;
- турли хил ўтиш анимацияларини қўллаш;
- анимация устида амаллар.
Сурат қайта ишлашдаги филтрлар турлари
- Cонтраст филтри —суратнинг ёруғлиги ва ранглар кескинлигини назорат қилади.
- Фаде филтри — сурат рангларини бошқаради.
- Имаге Алфа филтри — суратнинг баъзи алфа-канал қисмларини ниқоб ёрдамида ўзгартиради.
- Ленс Эффеcц филтрлар оиласи:
- Фларе (Шуъла) — камера обективи линзасида шуъла ҳосил қилади.
- Фоcус (Йиғиш) — тасвирнинг фокусини яратади.
- Глоw (Чарақлаш) — обект атрофи устида ишлайди.
- Ҳиглигҳт (Ялтираш) — юлдуз шаклидаги ялтироқ шуълаларни яратади.
- Негатиэ филтри — сурат рангини рангли негативга ўтказади.
- Псеудо Алфа филтри — алфа-канал шаффофлигини яратади.
- Симпле Wипе филтри — суратни секин йўқолиши ёки пайдо болиши имконини беради.
Плагинлар
3дс Мах турли вазифаларни бажарувчи плагинларга эга. Ҳар бир плагин маълум ишни бажаради. Улар ёрдамида олов, сув, тутун ва бошқаларни ҳақиқий эффектиларини яратиш мумкин. Плагинлар ташқи ўрнатиладиган модул ҳисобланиб, 3дс Мах дастуридан алоҳида сотилади ёки уларни инернетдан бепулга юклаб олиш мумкин. Плагинлар махсус компаниялар ёрдамида ёки қизиқувчи-дастурчилар томонидан яратилади. 3дс Мах дастурининг қўшимча модуллари ниҳоятда кўп бўлиб, ҳатто дастур стандарт воситаларидан ўн баробар ошиб кетади. Плагинлар кўплаб масаларни ечишда ёрдам беради, масалан, визуализация ҳисоб-китобини тезлаштиради, обектларни моделлаштиришни тезлаштиради. Партиcле Флоw, Cлотҳ ФХ, Реаcтор каби қўшимча модуллар шу даражада машҳур бўлиб кетдики, уларни 3дс Мах дастурига мослаштиришга қарор қилинди, энди улар дастурнинг бир қисми ҳисобланади. Қуйида 3дс Махнинг баъзи плагинлари рўйхати келтирилган:
- ФумеФХ — оловнинг, гулхан учқунинг, тутуннинг ва ҳоказонинг фотореалистик эффекти.
- Феникс ФД — олов ва тутунни ҳосил қилиш учун Чаос Гроупдан ФумеФХнинг муқобили.
- ДреамСcапе — турли хил ландшафтлар, тоғлар, осмон, атмосфера эффектлари ва б.
- АфтерБурн — осмон, тутун, порлаш ва б.нинг фотореалистик эффектини беради.
- ГроwФХ .— исталган турдаги ўсимликларни яратади. Яратилган ҳар бир ўсимликни жонлантириш мумкин.[3]
МАХСcрипт
МАХСcрипт — 3дс Махга ўрнатилган макродастурлаш тили бўлиб, фойдаланувчиларга қуйидаги имкониятларни беради:
- *.мс турдаги файлларда сақланувчи скриптларни яратиш;
- *.мcр турдаги файлларда сақланувчи макросларни яратиш;
- шахсий модулларни ёзиш;
- ОЛЕ механизми шаъфелигида Wиндоwс дастурлари билан маълумот алмашиниш;
- фойдаланувҳи бажарадиган барча ҳаракатларни автоматик ёзиб олиш.
Яна қаранг
Ҳаволалар
- Расмий сайт: Аутодеск компанияси (Инглизча)
- Рус Аутодеск (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-04-03 санасида архивланган)
Адабиёт
- Келли Мэрдок. Аутодеск 3дс Мах 2013. Библия пользователя. М.: «Диалектика», 2013.
- Келли Мэрдок.. 3дс Мах 2012. Библия пользователя. М.: «Диалектика», 2012.
- Стефани Рис. Анимация персонажей в 3Д Студио МАХ, оригинал Анимация персонажей в 3Д Студио МАХ. Издательство БООКС, 2009. — 450 стр.
- Шаммс Мортиэр, Аутодеск 3дс Мах 9. 3д Студио Мах 9:— М. : Нашриёт уйи "Диалеcтиcс", 2007. — 384 п. Ил. ИСБН 978-5-8459-1215-2
- Кулагин Б. Ю, Яцюк О. Г.. 3дс Мах в дизайне среды, 1-е издание, C.: «БХВ-Петербург», 2008 — 976-бет.
- Сазанов Е.А. Архитектурная визуализация в программе Аутодеск 3дс Мах 2015. Омск, 2016. — ИСБН 978-5-93204-887-0.
- Швембергер С., Щербаков И., Горончаровский В.. 3дс Мах: художественное моделирование и специальные эффекты. C.: «БХВ-Петербург», 2006 — 320-бет.