Avtomobil


Автомобил (лотинча: мобилис – ҳаракатчан) – двигател ёрдамида ҳаракатга келтириладиган релссиз транспорт воситаси. Йўловчилар ва юк ташишга мўлжалланган.1751-1752-йилларда Нижний Новгород губерняси (Россия) деҳқони Леонтий Шамшуренков икки киши оёғи билан юргизиладиган „ўзиюрар аравача“ қурди. И. П. Кулибин бир қанча муҳим механизмларни, узатмалар қутисини таклиф қилди. Буғ машинаси пайдо бўлгандан кейин ихтирочилар ундан механик аравада фойдаланишга ҳаракат қилдилар. 1769-1770 йилларда франсуз ҳарбий муҳандиси Н. Ж. Кюно артиллерия тўплари учун 3 ғилдираклибуғ араваси қурди. Англияда 1802-йилда Тревитник буғ машинаси ўрнатилган А. қурди. 1830-йилда рус устаси К. Янкевич буғ автомобилларига темирдан ясалган 100 дан ортиқ газ қувурли буғ қозони ўрнатишни таклиф этди. Аккумулятордан ток олиб ишлай-диган электр двигателли автомобиллар билан ҳам кўпгина тажрибалар ўтказилди. Ички ёнув двигатели ихтиро қилингандан кейин автомобиллар мунтазам ривожлантирила бошланди. Автомобилларга бензин ва керосин билан ишлайдиган двигателлар ўрнатиш борасида турли мамлакатларнинг кўпгина ихтирочилари иш олиб бордилар. 1885-1886-йилларда Германияда Даймлер бензин билан ишлайдиган двигателни мотоциклга, Бенс эса уч ғилдиракли автомобилларга ўрнатди. Темир ғилдираклар ўрнига яхлит резина шиналар, 1890-йилдан эса пневматик резина шиналар ишлатила бошлади. Автомобилсозлик дастлаб Франсияда, сўнгра АҚСҲ, Германия ва Японияда ривожланди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг автомобил саноати ривожланган мамлакатлар қаторига қўшилди. Асака шаҳри (Андижон вилояти)да Жанубий Кореянинг ДАЭWОО корпорацияси билан ҳамкорликда барпо этилган „ЎзДАЭWОО Авто“ қўшма корхонасида 1996-йилдан бошлаб „Нексия“, „Дамас“ ва „Тико“ енгил автомобиллари ишлаб чиқара бошланди. 1999-йилда Самарқандда ишга тушган „СамКочАвто“ ўзбек-турк қўшма корхонаси М23.9, М24.9, М29 русумли автобуслар ва 35.9, 65.9, 80.12, 85.12, 85.14 русумли ҳар хил юк автомобиллари ишлаб чиқаради (қаранг Автомобил саноати). Автомобил турларининг транспорт, махсус ва пойгага мулжалланган хиллари бор. Транспорт автомобиллари енгил автомобиллар, автобус ва юк автомобилларга бўлинади. Махсус автомобиллар маълум ишлар учун мўлжалланади ва тегишли ускуналар билан жиҳозланади. Ўт ўчириш, ун ташиш, семент ташиш, санитария автомобиллари, ахлат ташийдиган автомобиллар, автокранлар, автоюклагичлар ва бошқа махсус автомобиллар шулар жумласидан. Пойга автомобиллари спортда ишла-тилади. Енгил автомобиллар 2 дан 8 тагача ўринли бўлади. Улар берк кузовли (седан ва лимузин), очиқ кузовли (фаэтон) ва очиладиган кузовли (кабриолет) бўлиши мумкин. Юк автомобиллари 0,25 тоннадан 100 тоннагача ва ундан ортиқ юкларни ташийдиган кузовли, тиркамалар, ярим тиркамаларни тортиш учун мулжалланган кузовсиз бўлади. Ўтувчанлиги бўйича текис ва қийин йўлларда юрадиган, ҳаракатланувчи қисмнинг тузилиши бўйича ғилдиракли, ғилдирак-гусеницали, ярим гусеницали, пневматик галтакли ва бошқа хилларга бўлинади.
Автомобил тузилиши
Автомобил двигател, трансмиссия, юриш қисми, бошқариш механизми, электр жиҳозлар, кузов ёки кабинадан иборат. Двигателнинг турига қараб, буғли автомобиллар (кенг тарқалмаган), бензинли автомобиллар (енгил ва юк автомобиллар), дизелли автомобиллар (юк автомобиллари, автобуслар, енгил автомобиллар), газ-баллонли автомобил (енгил, юк автомобиллари, автобуслар), газ генераторли автомобил (оғир юк та-шийдиган автомобиллар), аккумуляторлар батареясида ишлайдиган автомобиллар (электромобиллар) турларига бўлинади (яна қаранг Автомобил двигатели). Трансмиссия (куч узатмаси) двигателнинг айлантирувчи моментини автомобилнинг ҳаракатлантирувчи қисмига (ғилдираклар, гусеницалар ва бошқаларга) узатади. Унинг механик, электрмеханик, гидромеханик хиллари бор. Механик трансмиссия тури энг кенг тарқалган. У, одатда, ишлашиш муфтаси, узатмалар қутиси, карданли узатма, бош узатма, дифференсиалдан ташкил топган. Юриш қисми рама, осма, ўқ (кўприклар) ва ғилдираклардан иборат. Рамага кузов, кабина, двигател, узатмалар қутиси ва бошқа механизм ва узеллар маҳкамланади. Енгил автомобиллар ва автобусларда кузови рама вазифасини бажаради. Осма рама (кузов) билан ўқларни эластик боглайди ва динамик кучларни юмшатади. Ғилдиракларнинг мустақил осмаси кенг тарқалган. Бошқариш механизмларига рул бошқармаси ва тормоз тизимлари киради. Рул бошқармаси автомобилнинг ҳаракат йўналишини ҳайдовчининг бошқаришига мос равишда ўзгартириш учун хизмат қилади. Рул чамбараги бурилганда вални, вал эса ўз навбатида рул механизмларини, у эса сапфаларга ўрнатилган олд гилдиракларни буради. Автомобилни бошқаришни енгиллаштириш учун рул юритмасига гидравлик, пневматик ёки гидропневматик кучайтиргич ўрнатилади. Тормоз тизими автомобилнинг ҳаракатини секинлаштириш, тўхтатиш ва бир жойда тўхтатиб туриш (қўл тормоз ёрдамида) учун хизмат қилади. Иш тормози барча ғилдиракларга таъсир этади. Ҳар қайси ғилдиракка гидравлик, пневматик ёки пневмогидравлик юритма билан таъсир этувчи барабанли ёки дискли тормоз механизми ўрнатилади. Тормозлаш вақтида фриксион накладкали тормоз колодкалари ғилдираклардаги тормоз барабанлари ёки дискларга қисилади. Катта автобуслар ва огир юк автомобилларига қўшимча секинлаштирувчи тормоз ўрнатилади. Электр жиҳозлар ток манбаи (аккумуляторлар батареяси ва двигателга ўрнатилган генератор) ва истеъмолчиларидан иборат; двигателни ўт олдириш ва юргизиб юбориш тизимини ишлатиш, ташқи ва ички ёритиш, ёруғлик ва товуш сигналлари учун зарур бўлади. Автомобил конструксиялари борган сари такомиллаштириб борилмоқда. Автомобил конструксияси кўпгина омиллар, йўл ва иқлим шароитлари, йўловчилар сони ҳамда юк ҳажми ва бошқаларни ҳисобга олиб яратилади. Конструкторлар автомобилларни лойиҳалашда уларнинг сиғими, пухталиги, тежамлилиги, бошқариш осонлиги, шинамлиги, ўтағонлиги ва бошқа хусусиятларини ҳисобга оладилар[1].
Автомобил (юнонча αυτο – ўзи ва лотинча мобилис – ҳаракатланувчи, юрувчи) ўз двигателига эга, ер сиртида ҳаракатланиш учун мўлжалланган, релссиз ўзиюрар транспорт воситасидир. Атаманинг кўпгина таърифлари автомобил йўлда юришга мосланган, биттадан то саккизтагача йўловчи учун жойли, одатда тўрт ғилдиракли ва аксар ҳолатларда юк энас, балки одам ташишга мўлжалланганлигини таъкидлайди[2]. Бироқ, бундай таъриф аниқ эмас, зеро шу ишларни бажарадиган бошқа тур транспорт воситалари ҳам мавжуд.
2002-йил маълумотларига кўра, дунёда 590 миллион автомобил бор (тахминан ҳар ўн бир кишига биттадан)[3].
Этимологияси
Автомобил сўзи франсузча аутомобиледан, у эса ўз навбатида қадимги юнон тилидаги αὐτός (аутóс, „ўзи“) ҳамда лотинча мобилис („юрувчи“) сўзларидан келиб чиққан бўлиб, ўзи, яъни ҳеч қандай ҳайвон ёки бошқа улов ёрдамисиз ҳаракатланувчи уловни англатади.
Тарихи

Биринчи ўзиюрар механик улов ёки автомобил 1769-йили Ниcолас-Жосепҳ Cугнот томонидан ихтиро қилинган, деб ҳисоблансада, баъзилар Cугнотънинг уч ғилдиракли машинаси ҳақиқатдан ҳам ишлаганига шубҳа билдиришади, бошқалар эса илк буғ машинасини Хитойда иэзуит миссионери 1672-йилда ясаган, деб таъкидлашади[4][5]. Нима бўлганда ҳам Франçоис Исааc де Риваз, швейсариялик ихтирочи, биринчи ички ёнув двигатели муаллифи ҳисобланади; у ясаган двигател ёқилғи сифатида водород ва кислород аралашмасини ишлатиб, дунёда шу типдаги энг биринчи двигател эди. Бироқ у Самуэл Броwн, Самуэл Морей ва Этиэнне Леноир'лар ясаган ички ёнув двигателли уловлар каби қўпол ва беўхшов эди[6].
1881-йилнинг ноябрида фаранг ихтирочиси Густаве Троувé уч ғилдиракли, ишлайдиган автомобилни намойиш этди. Бу воқеа Париждаги Халқаро Электр Кўргазмасида содир бўлганди[7].
1885-йили Олмониянинг Манҳеим шаҳрида Карл Бенз тўрт қадамли двигателга эга автомобил қуриб, кейинги йили, январ ойида ўзининг Бенз & Cиэ. ширкати (1883-йили асос солинган) ёрдамида шу ихтироси учун патент олди.
Шу муаммо устида бошқа олмон ихтирочилари (шу жумладан, Готтлиэб Даимлер, Wилҳелм Майбач ва Сиэгфриэд Марcус) ишлашган бўлишсада, замонавий автомобилнинг расман ихтирочиси, деб кўрилади[6]. 1879-йили Бенз ўзининг илк двигатели (1878-йилги) учун патент олганди. Унинг кўпгина бошқа ихтиролари уловни юргиза оладиган двигател ясашда қўл келди ва 1896-йили Бенз биринчи оппозит двигател патентлади.
1893-йилда Бенз ўзининг тўрт ғилдиракли автомобилини намойиш этди, унгача тахминан 25 дона Бенз уловлари сотилганди. Улар Бенз'нинг ўзи лойиҳалаган тўрт қадамли двигателлар ёрдамида ҳаракат қилар эди. Лицензияланган Бенз двигателларини ишлаб чиқараётган франсиялик Эмиле Рогер, энди унинг автомобилларини ҳам сота бошлади. Франсия автомобил бозори Олмониядагига нисбатан чаққонроқ бўлгани учун уловлар Рогер орқали тезроқ сотила бошлади.
Даимлер ва Майбач 1890-йили Cаннстатт'да Даимлер Моторен Геселлсчафт (Даимлер Мотор Ширкати, ДМГ) га асос солишиб, шу савдо белгиси остидаги илк автомобилни 1892-йилда сотишди. 1895-йилга келиб 30га яқин ДМГ автомобиллари сотилди. Бенз ва Даимлер аввалбошда бир-бирларининг ишларидан бехабар бўлиб, мустақил ишлашгани тахмин этилади.
Даимлер 1900-йилда вафот этди ва шу йили, бироз вақт ўтиб, Майбач Эмил Желлинек буюртмасига биноан Даимлер-Мерcедес моторини ясади. Икки йилдан сўнг ДМГ'да шу моторли автомобил ишлаб чиқарилиб, "Мерcедес" деб аталди. Сўнгра Майбач ДМГ'дан кетди ва ўз бизнесини очди. Даимлер савдо белгиси бошқа ишлаб чиқарувчиларга сотилди.
Карл Бенз Биринчи Жаҳон Урушидан сўнгги Олмония иқтисодиётининг ожизлана бошлаганида ДМГ ва Бенз & Cиэ. орасида ҳамкорлик ўрнатишни таклиф этди, бироқ ДМГ директорлар кенгаши бу таклифни рад этди. Икки ширкат орасидаги муҳокамалар бир неча йил ўтиб бошланди ва 1924-йилда улар 2000-йилгача куч сақлайдиган Ўзаро Манфаатдорлик Шартномасини имзоладилар. Иккала ташкилот ўз белгиларини сақлаб қолишсада, дизайн, ишлаб чиқариш, сотув, харид ва реклама маркетингларини келишиб лойиҳалаша бошлашди. Ниҳоят, 1926-йилнинг 28-июнида Бенз & Cиэ. ва ДМГ Даимлер-Бенз номи остида бирлашиб, автомобилларини ДМГ'нинг энг муҳим маркаси, Майбач лойиҳалаган 1902 Мерcедес-35ҳп улови ва Бенз шарафига Мерcедес Бенз, деб аташди. Карл Бенз вафотигача (1929) Даимлер-Бенз директорлар кенгашининг вакили бўлиб қолди.
1890-йили франсузлар Эмиле Левассор ва Арманд Пеугеот Даимлер моторили уловлар чиқара бошлаб, Франсия автомобил саноатини йўлга қўйишди. АҚШда эса, илк ички ёнув двигателли машина 1877-йилда Георге Селден (Рочестер, Неw Ёрк) томонидан ясалиб, 1879-йили патентланди. Бирлашган Қиролликда ҳам ўзиюрар улов яратишга ҳаракатлар бўлди, хусусан Тҳомас Риcкетт исмли ихтирочи 1860-йили буғ машиналари ишлаб чиқаришни бошламоқчи бўлди[8]. Британиянинг илк ички ёнув моторили автомобили эса 1894[9] ва 1895 (Фредериcк Wиллиам Ланчестер) йилларида ясалди, лекин оммавий чиқаришга ўтмади[9] Бу соҳада Даимлер Мотор Cомпанй (асосчи – Ҳаррй Ж. Лаwсон, 1896) кашшоф бўлди; илк оммавий автомобиллар 1897-йили сотувга чиқа бошлади.[9]
1892-йили олмон меҳандиси Рудолф Диэсел "Янги Рационал Ёнув Мотори" учун патент олди. 1897-йилда у илк Диэсел моторини ясади.[6] 1895-йилда Селден икки тактли мотори учун АҚШ патенти (549160 рақамли (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-11-11 санасида архивланган)) олди. Буғ, электр ва бензин энергиясидан фойдаланувчи автомобиллар йиллаб рақобатлик қилишди ва натижада, 1910ларда бензин ишлатувчи моторлар бошқа тур моторларни сиқиб чиқарди.
Турли поршенсиз роторли двигателлар анъанавий поршен ва тирсакли валли моторлар билан рақобатлашишга ҳаракат қилишган бўлсада, фақатгина саноқли шундай моторлар оз-моз омадга эришишди (масалан, Мазданинг Wанкел мотори).
Ишлаб чиқариш

Илк бор оммавий автомобилларни кенг миқёсда ишлаб чиқариш 1902-йили Рансом Олдс'нинг Олдсмобиле заводида йўлга қўйилди. Бу консептни кейинчалик (1914-йилдан) Ҳенрй Форд кенгайтирди.
Натижада Форд автомобилларининг ҳар бири ҳар ўн беш дақиқада заводдан чиқадиган бўлди, автомобилни йиғиш анча тезлашди (Форд’гача бир автомобил учун 12,5 киши-соат сарфланар эди, бу кўрсаткич кейин 1,5 соатга тушди), бундай суръат ўз даври учун мисли кўрилмаган эди.[9] Автомобил ишлаб чиқаришда вақт асосан уни бўяшга кетадиган бўлди. Энг тез қурийдиган бўёқ қора бўлгани учун, автомобил заводи ранг-барангликдан воз кечди (бу 1926-йилгача, тез қурийдиган локлар ихтиро қилингунча давом этди).[9] 1914-йилга келиб автомобил нархи шу қадар пасайдики, оддий завод ишчиси тўрт ойлик маошига Модел Т сотиб олиши мумкин эди.[9]

Форд томонидан жорий этилган хавфсизлик чоралари – айниқса ҳар бир ишчига ўз иш жойи ажратилиши (бу ишчиларнинг корхона ҳудудида санғиб юришининг олдини олади) – жароҳатлар сонини кескин камайтирди. Юқори самарадорликка эришиш учун юқори маошлар тайинлаш „Фордчилик“ деб аталиб, бошқа катта ташкилотлар томонидан ҳам қўлланила бошланди. Йиғиш линияси – конвеернинг самаралари Америка Қўшма Штатлари иқтисодиётига катта ёрдам берди. Конвеер ишчиларни муайян бир хил ишларни тез-тез бажаришга кўниктириб, юксак самарадорликка эришишни таъминлади; бошқа мамлакатларда эса нисбатан кам самарали усуллардан фойдаланилар эди.
Автомобилсозлик саноатида бундай усул тезда шуҳрат топиб, дунё бўйлаб тарқалиб кетди; 1911-йили Форд Франсия ва Форд Британия, 1923-йили Форд Дания, 1925-йили Форд Олмония маҳаллий ширкатлари очилди; 1921-йилдан бошлаб Cитроëн Европа ширкатлари орасида биринчи бўлиб Форд конвеерларини қўллай бошлади. Конвеерсиз ишлайдиган автомобилсозлик ширкатлари синиш хавфига дуч келишди; 1930-йилга келиб бундай ширкатлардан 250 таси йўқолиб кетди.[10].
Автомобилсозлик технологияси тараққиёти юзлаб кичик ширкатлар рақобатлашуви туфайли илғорлаб кетди. Шу давр учун хос муҳим ихтиролар сафига ўт олдириш ва электр стартер (Чарлес Кеттеринг томонидан Cадиллаc Мотор Cомпанй учун, 1910–1911), амортизатор тўрт ғилдиракли тормози киради.

Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Поcкет Охфорд Диcтионарй // Охфорд Университй Пресс. — Лондон, 1976.
- ↑ „WорлдМаппер – пассенгер cарс“. 2017-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 6-декабр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-11-12 санасида архивланган)
- ↑ „СА МОТОРИНГ ҲИСТОРЙ – ТИМЕ ЛИНЕ“. Говернмент оф Соутҳ Аустралиа. 2007-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 6-декабр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-06-14 санасида архивланган)
- ↑ Сетригҳт, Л. Ж. К. Дриве Он!: А Соcиал Ҳисторй оф тҳе Мотор Cар // Гранта Боокс. — 2004.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 Ралпҳ Стеин Тҳе Аутомобиле Боок // Паул Ҳамлйн Лтд. — 1967.
- ↑ Wакефиэлд, Эрнест Ҳ. Ҳисторй оф тҳе Элеcтриc Аутомобиле // Соcиэтй оф Аутомотиве Энгинеэрс, Инc.. — 1994. — Б. 2-3.
- ↑ Ветеран анд Винтаге Cарс // Ҳамлйн. — Лондон, 1970.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 9,4 9,5 Беаулиэу Энcйcлопедиа оф тҳе Аутомобиле // ҲМСО. — Лондон, 2000.
- ↑ Георгано, Г. Н.. Винтаге Cарс 1886 то 1930. Сwеден: АБ Нордбок, 2000. ИСБН 1-85501-926-4.
Ҳаволалар
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |