Авфий Бухорий, Муҳаммад Авфий, Нуриддин Муҳаммад ибн Тоҳир ибн Усмон Бухорий (1172/77, Бухоро — 1233, Ҳиндистон) — адабиёцҳунос, таржимон. Шарқ адабиётида тазкирачилик асосчиларидан.

Авфий Бухорий
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси адиб, таржимон

Бухородаги мадрасада ўқиган. 1201-йил Бухорода илек (ҳоким) саройида котиблик қилган. Хоразм, Хуросон шаҳарлари — Нишопур, Туе, Ҳирот, Марвга саёҳат қилган, Нажмиддин Кубро, Шайх Маждиддин Баг'додий каби олимлар билан мулоқотда бўлган. 1204-йилгача Самарқандда Қорахонийлар сулоласининг подшолари Иброҳим ибн Ҳусайн ва Усмон ибн Иброҳим саройларида хизмат қилган. Мўғул истилоси даврида Ҳиндистонга кетиб, умрининг охиригача ўша ерда яшаган. „Лубоб улалбоб“ („Мағизларнинг мағзи“) тазкирасини яратган (1222–1223). 12 бобдан иборат мазкур тазкира мўғул истилосидан аввалги адабиёт ва маданият арбоблари ҳақида ягона манба саналади. 1223-йилда Крзи Муҳсин Таннуҳий (Ю-аср)нинг „Алфараж“ („Шодлик“) асарини арабчадан форсчага таржима қилган. Авфий Бухорийнинг иккинчи йирик асари „Жавомеъ ул-ҳикоёт ва лавомеъ ул-ривоёт“ („Хикоятлар тўплами ва ривоятлар жилоси“, 1228)да турли фанларга оид илмий лавҳалар, баҳслар ва хулосалар ҳикоя ва ривоят тарзида содда баён қилинган. Асар Шарқда кенг тарқалган, айрим ҳикоялари ўзбек тилига таржима қилинган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Авфий Бухорий“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ Нодир ҳикоялар, Т., 1977; Ҳикоялар ва ривоятлар, Т., 1983.



Адабиётлар