Avrangobod Mahal
Аурангабади Маҳал (форсча: اورنگ آبادی محل ; „Аршнинг фаровонлиги“ маъноси;[1] 1688-йилда вафот этган) Бобурийлар императори Аврангзебнинг рафиқаси эди[2].
Келиб чиқиши
Аурангабади Маҳал унинг келиб чиқиши Аурангободга[3] бориб тақалар эди. У Аурангобод шаҳридан Аурангзебнинг ҳарамига кирган деган тахминлар мавжуд[4]. У келиб чиқиши бўйича грузин ёки черкес эди[5]. Император Акбар ҳукмронлиги давридан бошлаб, император ҳарамидаги аёлларнинг исмлари омма олдида тилга олинмаслик, уларнинг исми туғилган жойи ёки шаҳар ёки шаҳардан олинган бирон бир ном билан белгиланиши кераклиги белгилаб қўйилган эди[6].
Айрим манбаларда Аврангзеб шаҳзода Шаҳреяр Мирзонинг қизи, Жаҳонгир ва Нур Жаҳоннинг набиралари Арзани Бегумга уйлангани ҳам айтилади. Айтишларича, Нур Жаҳон ва Ладли Бегим вафотидан кейин Арзани Бегум ёлғиз қолган Аврангзеб уни Лаҳордан Аурангободга олиб келиб, унга уйланган. Никоҳдан кейин унинг исми Аурангабади Маҳал деб ўзгартирилган.
Никоҳ
1661-йил 28-сентабрда у Аурангзебнинг кенжа қизи Миҳр-ун-нисса Бегумни дунёга келтирди. У отасининг тўққизинчи фарзанди ва онасининг ягона фарзанди эди.[7]
1680-йил март ойида Ялангтўшхон Баҳодур Аурангободи Маҳал ва малика Зеб-ун-нисса Бегумни Деҳлидан Ажмерга олиб келиш учун юборилади.[7] Уларнинг иккаласи ҳам май ойида у ерга етиб келишди ва уларни шаҳзода Муҳаммад Аъзам Шоҳ Мирзо кутиб олди ва уларни император ҳарамига олиб борди.[7] Бироқ 1681-йил февралида шаҳзода Муҳаммад Акбар Мирзо отаси Аврангзебга қарши қўзғолон кўтарганида, Аурангободи Деҳлига қайтарилди. Унга шаҳзода Муҳаммад Акбар Мирзонинг рафиқаси ва шаҳзода Сулаймон Шико Мирзонинг қизи Салима Бану Бегим ҳамроҳлик қилди.[7]
1686-йил март ойида Аврангзебнинг Бижапур қал’асини эгаллаш учун юриши олдидан Хон Жаҳон Баҳодур Бурҳонпурга Аурангободини олиб келиш учун юборилади. Унинг учун унга зумраддан смарани берилди. У 1686-йил май ойида Деҳлидан Шолапурдаги Аврангзеб қароргоҳига етиб борди ва уни Деорхи яқинидаги қал’а эшиги олдида шаҳзода Муҳаммад Кам Бахш Мирзо кутиб олди.[7] У Аврангзебга эргашиб, Бижапурга борди ва 1686-йил сентабрида Бижапур босиб олинганидан кейин ўша ерда қолди.
Ўлим
1688-йил ноябр ойида Аурангабади Бижапурда яшаётган эди, шаҳарда ўлат тарқалди. Вабо кўплаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган ва унинг қурбонларидан бири Аурангабади Маҳал эди. Унинг ўлимидан сўнг „Маъасир-и Оламгири“ муаллифи Соқи Мустадхон уни „Императорнинг суянчиғи, кекса ва садоқатли чўриси“ деб таърифлаган.[7]
Зеб-ун-нисса Бегим унинг касаллигини эшитиб, қаттиқ қайғуга тушди, чунки Аурангабади Маҳал ҳаммага яхши муносабатда бўлган[8]. Унинг ўлими Аурангзебнинг энг ёш ва энг севимли канизагининг, шаҳзода Кам Бахшнинг онаси Удаипури Маҳалнинг[9] сўнги рақибини йўлдан олиб ташлади.
Манбалар
- ↑ Мануccи, Ниccолò. Сториа До Могор: Ор, Могул Индиа, 1653-1708 - Волуме 2. Ж. Муррай, 1907 — 333-бет.
- ↑ Мукержеэ, Сома. Роял Мугҳал ладиэс анд тҳеир cонтрибутионс. Гян Публишинг Ҳоусе, 2001 — 23-бет. ИСБН 9788121207607.
- ↑ Ифтикҳар, Рукҳсана. Индиан Феминисм: Cласс, Гендер & Идентитй ин Медиэвал Агес. Нотион Пресс, 6-июн 2016-йил. ИСБН 978-9-386-07373-0.
- ↑ Саркар, Сир Жадунатҳ. 1618-1659. Ориэнт Лонгман, 1973 — 34-бет.
- ↑ Криэгер-Крйниcки, Анниэ. Cаптиве Принcесс: Зебунисса, Даугҳтер оф Эмперор Аурангзеб. Охфорд Университй Пресс, 2005 — 3, 41-бет. ИСБН 978-0-195-79837-1.
- ↑ Эралй, Абраҳам. Тҳе Мугҳал Wорлд: Лифе ин Индиа'с Ласт Голден Аге. Пенгуин Боок Индиа, 1-январ 2007-йил — 126-бет. ИСБН 978-0-143-10262-5.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 7,5 Саркар 1947.
- ↑ Криэгер-Крйниcки, Анниэ. Cаптиве Принcесс: Зебунисса, Даугҳтер оф Эмперор Аурангзеб. Охфорд Университй Пресс, 2005 — 175-бет. ИСБН 978-0-195-79837-1.
- ↑ Саркар, Жадунатҳ. Ҳисторй оф Аурангзиб маинлй басед он Персиан соурcес: Волуме 1 - Реигн оф Шаҳ Жаҳан. М.C. Саркар & сонс, Cалcутта, 1912 — 64-бет.