Австралияликлар – 1) Австралия аборигенлари; анчаси мустамлакачилар томонидан қириб ташланган (ХВИИИ аср охирида 250–300 минг бўлса, 1992-йил 170 мингга яқин эди). Қисман, резервациялар деб э’лон қилинган чўл зоналарида яшайди. Австралияликлар катта экваториал (негроид-австралоид) ирққа мансуб. Бу ирқдагилар қора танли, кенг бурунли, юз қисми туртиб чиққан, тўлқинсимон сочли, бадани ва юзи сертук. Улар 500 дан ортиқ қабилага бўлинган. Ҳар бир қабила ўз тилида (қаранг Австралия тиллари) сўзлашади. Австралияликлар овчилик, темирчилик, балиқчилик билан шуғулланади. Австралияликларнинг илк аждодлари Жануби-Шарқий Осиёдан (асосан Индонезиядан) тахминан 40 минг йиллар илгари келиб жойлашган. Ба’зан Австралиянинг барча аҳолисини Австралияликлар деб атайдилар. 2) Халқ, Австралиянинг асосий аҳолиси, асосан, Буюк Британиядан кўчиб келганларнинг авлодлари, инглиз австралияликлар 13,4 млн. дан зиёд (1992). Инглиз тилининг австралия шевасида сўзлашади. Христиан динининг католик, пресвитериан мазҳабларига э’тиқод қилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Австралияликлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.