Австрияликлар (ўзларини эстеррайхер деб атайдилар) – халқ, Австриянинг асосий аҳолиси. Умумий сони 8,8 млн. киши (1992). (Австрияда – 7,15 млн. киши). Австрияликлар немис тилида сўзлашади. Европеоид ирқига мансуб. Дини – католик, оз қисми – протестант. Австрия еридаги энг илк қабилалар: иллирийлар, келтлар, ретлардир. Милоддан аввалги ИИ асрда Австрия ерини римликлар босиб олиб, ерлик халқларни романизациялаштирди. 5–6 асрларда Австрияга яна бир қанча қабилалар ва кабила бирлашмалари (готлар, гуннлар, лангобардлар ва бошқалар) босиб киради. Булар ерлик халқларнинг этник таркибига қисман ўзгариш киритган. ВИ асрда Австрия ерига славянлар ва германлар (баварлар, алеманнлар) келади. Славян ва германлар Австриянинг илк романизациялаштирилган гуруҳлари билан қўшилиб кетишлари натижасида австрияликлар элати, ХИХ асрнинг охирларида эса австрияликлар миллати ташкил топди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил