Avtomat (qurol)
(Avtomat quroldan yoʻnaltirildi)

Автомат қурол – ўқ отиш қуроли. У ўқ (снаряд) отилганда ҳосил бўлган порох газининг қуввати билан ўз-ўзидан ўқланиб отилгани учун шундай аталади. У узлуксиз ва якка олиш имконини беради. Автомат қурол ХИХ асрнинг 2-ярмида пайдо бўлган.
Қуйидаги турларга бўлинади:
- Автомат пистолетлар – яқин масофа (50 м)га ўқ отадиган қуроллар;
- Пистолет-пулемётлар – 300 м гача масофадаги нишонга зарба берувчи қуроллар;
- Ўзи ўқланувчи ва ўзи отилучи автомат милтиқлар – 600 м га қадар масофадаги нишонга битталаб отиш учун мўлжалланган. Ўқ битталаб отилганда минутига 25-30 та ўқ отиш мумкин;
- Қўл пулемётлари – 800 м масофадаги нишонга отишга мо'лжалланган қуроллар. Битталаб минутига 120 донага қадар ўқ отиш мумкин;
- Станокли пулемётлар – 1000 м ва ундан узоқ, (2-2,5 км) масофадаги нишонга зарба бериш учун ишлатиладиган кучли қуроллар. Минутига 250 га қадар ўқ отади. Станокли пулемётлар пастроқ учувчи душман самолётларга зарба бера олади;
- Йирик калибрли пулемёт (одатда, калибри 12,7-15 мм) – танк ва самалётларга ўрнатиладиган қурол, ҳаводаги нишонларга зарба бериш, енгил зирҳ билан қопланган нишонларга қарши курашиш учун мўлжалланган қурол;
- Автомат тўп (калибри 20 мм ва ундан катта) – асосан ҳаводаги нишонларга зарба бериш учун танк ва самолётларга ўрнатиладиган қурол.
-
Автомат Фёдоров
-
Пистолет-пулемёти Шпагин 41
-
РПК-74 қ’ол пулемёти
-
ПКМ пулемёти
-
НСВ станокли пулемёти
-
ГШ-30-1 автомат тўп
Яна қаранг
![]() | Уруш ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Қурол-аслаҳалар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
