Автомабил йўлларини транспорт фойдаланиш кўрсаткичини баҳолаш услуби

Автомобил йўли — автомобил транспорти қатновига мўлжалланган муҳандислик иншооти. Автомобил йўли аҳамиятига қараб халқаро, давлат (республика) ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўлларга бўлинади. Халқаро Автомобил йўли га мамлакатларни, йирик саноат марказларини боғловчи ва катта иқтисодий аҳамиятга эга бўлган йўллар киради. Давлат аҳамиятидаги йўлларга йирик саноат марказлари, муҳим темир йўл стансиялари, пристанлар ва бошқа билан боғловчи йўллар, маҳаллий йўлларга эса вилоят, қишлоқ, жамоа хўжаликлари йўллари киради. Автомобил йўли муҳандислик иншооти сифатида қуйидаги элементлардан ташкил топади: ер пойи кўтармаси; йўл тўшамаси; қатнов қисми; йўл чети; сунъий ва чизиқли иншоотлар ва бошқа жиҳозлар. Автомобил йўли табиий ёки тупроқ кўтармаси, асос ва қопламалардан иборат. Асос (ўрта қатлам) қум, шағал, тош, шлак ва шаҳрик. материаллардан қилинади. Автомобил йўлининг аҳамиятига қараб, қуйидаги қоплама хиллари иш-латилади: а) ер сиртига қумоқ тупроқ, шағал сочилган паст навли қопламалар; б) қорамой шимдирилган шағал ёки май-даланган тош ётқизилган қопламалар; в) майдаланган тош ва шағалга қорамой аралаштирилган енгил қопламалар; г) асфалт-бетон, семент-бетон сингари капитал қопламалар. Йўлларнинг кен-глиги автомобилларнинг икки ва ундан ортиқ қатор бўлиб юришига имкон беради. Бир қаторнииг кенглиги 3 м гача оли-нади. Чекка йўлларнинг эни 2 — 2,5 м бўлади. Ҳаракат қулайлигини таъминлаш мақсадида баъзан йўлнинг ўртаси маълум кенгликда кўкаламзорлаштирилади. Автомобил йўли қурилишида сунъий иншоотлар (тоннеллар, кўприклар, таянч деворлар, ҳимоя йўлаклари) барпо этилади. Автомобил йўлида сув ўтказувчи ва дренаж қурилмалари бўлади. Ҳаракат хавфсизлигини таъмин-лаш учун йўл белгилари, кўрсаткичлар, ҳимоя воситалари ва транспорт оқимини бошқариш қурилмалари ўрнатилади. Шунингдек, Автомобил йўлида техника хизмати кўрсатувчи стансиялар, ёнилғи стансиялари ва бошқа жойлашади. Жаҳон стандартлари бўйича Автомобил йўлилари мамлакат умумий транспорт тармоғидаги аҳамияти ва ҳисобий ҳаракат жадалли-гига кўра беш тоифага бўлинади. Энг юқори (И) тоифадаги автомобил йўлида ҳар иккала йўналишда ўртача суткалик ҳаракат жадаллиги 7000 дан кўпроқ автомобилга, ҳисобий тезлик 150 км/со-атга, энг паст тоифадаги йўлда ҳаракат жадаллиги суткасига 100 га яқин автомобилга ва ҳисобий тезлик 60 км/со-атга мўлжалланади. Халқ хўжалигида автомагистралларнинг аҳамияти катта. Жаҳондаги Автомобил йўлиларининг умумий уз. 20,8 млн. км (қаттиқ қопламалилари 14 млн. км дан ортиқ, 1990). Қаттиқ қопламали Автомобил йўли узунлиги (минг км) АҚШда 6243 (1986), Буюк Британияда 356, Франсияда 741, Германияда 496, Японияда 782, Ҳиндистонда 759 (1990). ХХ аср бошида Ўзбекистонда 27 минг км йўл бўлиб, асосан от-арава, карвон ва йўловчиларга мўлжалланган, шундан фақат 2 минг км га шағал ётқизилган эди. 1920-йилга қадар йўл ишлари билан мунта-зам шуғулланадиган давлат ташкилоти бўлмаган. 1922-йил ноябрда Туркистон маҳаллий транспорт бошқармаси, 1925-йил июнда вилоят йўл бошқармалари ташкил этилди. Бошқармалар вилоят йўл қурилиши ва улардан фойдаланишга оид масалалар билан шуғулланган. 1932-йилдан йўл қурилишида битум ва шағал аралашмаси кенг қўлланди. 1928 — 32 йилларда республикада биринчи бўлиб уз. 62 км бўлган қора қопламали Бухоро — Ғиждувон — Қизилтепа йўли, сўнгра Самарқанд — Панжакент, Тошкент — Пскент — Муротали, Қўқон — Шўрсув — Андижон — Куйганёр ва бошқа йўллар қурилди.1929-йилда Республика ХКС ҳузурида йўллар ва автомобил транс-порти бош бошқармаси, 1930-йилда „Ўзйўлқурилиштрест“ аксиядорлик жамияти ташкил этилди. 1941-йил гача уз. 708 км бўлган Катта Ўзбекистон тракти, ҳашар йўли билан Тўйтепа — Ангрен, Самарқанд — Жиззах — Навоий, Фарғона — Горчакова каби қопламаси яхшиланган йўллар қурилди. 1953-йил Ўзбекистон Автомобил транспорти вазирлиги ҳамда ЎзССР МС ҳузуридаги йўллар бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Автомобил транспорти ва тош йўллар вазирлиги ташкил этилди. 1950 — 55 йилларда Зарафшон Автомобил йўли, 1957-йил Тошкент — Қўқон (Қамчиқ довони орқали) Автомобил йўли фойдаланишга топширилди (уз. 240 км). 1957-йил республика автомобил йўллари тармоқлари рўйхати ўтказилди.60-80-йилларда Тошкент — Чиноз, Тошкент автомобил ҳалқа йўли, Самарқанд ҳалқа йўлининг 1-навбати, Нурота — Боймурот — Оқтов, Қўқон ай-ланма йўллари ва бошқа фойдаланишга топ-ширилди. Йўл қурилишида янги машина ва механизмларни қўллаш кенгайди, йўл қуриш индустриясининг асфалт-бетон, 134кўприклар қуриш учун йиғма темир-бетон конструксиялар ишлаб чиқарувчи корхоналари ишга туширилди. 80-йилларнинг 2-ярмидан халқ хўжалигида юкларнинг 90% дан кўпроғи автомобил транспортида ташилди. Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистонда қурилган Автомобил йўлилари халқаро андозалар та-лабларига тўлиқ жавоб бермаган. Республика мустақилликка эришганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримовнинг ички ва ташқи транспорт коммуникацияси, жум-ладан автомобил йўлларини замонавий асосда ривожлантириш консепсиясига биноан Кўшни давлатлар ва Жаҳон океа-нига чиқишни таъминлайдигаи энг қисқа ва ишончли транспорт йўлларини бар-по этиш, мавжуд автомобил йўлларини халқаро андозаларга мослаш. йўлларни сақлаш ва таъмирлаш, янги барпо эти-лаётган саноат марказларини халқаро магистраллар билан боғлайдиган йўллар қурилиши масалаларига эътибор кучайди. 1992-йил 3-июлда „Автомобил йўллари тўғрисида“ Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. 1993-йил февралда Ўзбекистон автомобил йўлларини қуриш ва ундан фойдаланиш давлат-аксиядорлик консерни („Ўзавтойўл“) иш бошлади (1969 — 1993-йилларда вазирлик). Консерн таркибида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобил йўллари бошқармалари, 154 туман автомобил йўллари бошқармалари, 512 йўлларни асраш ва улардан фойдаланиш бўлимлари, „Ўзйўллойиҳа“ йўл ва иншоотлар қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш лойиҳа-қидирув институти, кўприк темир-бе-тон қурилмалари заводи ва бошқа корхоналар бор. Ўзбекистон Хитой ва Покистонга чиқиш имкониятини берувчи Андижон — Ўш — Эргаштом — Кашқар автомобил йўлини ишга туширишда қатнашмоқда (2000). Республиканинг ўзида Фарғона водийси билан Тошкент воҳасини Қамчиқ довони (тоннел) орқали боғлайдиган йирик Автомобил йўли ҳамда Қўнғирот — Бейнов автомагистрали қурилиши жадал олиб борилмоқда, умумий узунлиги 1250 км дан ортиқ бўлган Андижон–Тошкент–Нукус–Қўнғирот автомагистрали қурилиши лойиҳалаштирилмоқда (2000). Республика ривожланган йўл хўжалиги ва замонавий талабларга жавоб берадиган халқаро, республика, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобил йўлларига эга. Мамлакатдаги авто-мобил йўлларининг жами уз. 146,4 минг кмдан ортиқ. Умумий фойдаланиладиган автомобил йўлларининг уз. 43,4 минг км, жумладан 3237 км халқаро, 18767 км давлат (республика), 21459 км маҳаллий (вилоят) аҳамиятига эга бўлган йўлдир. Шунингдек республика идоралар (корхо-на, жамоа хўжаликлари, хўжалик ташкилотлари)га қарашли йўллар ҳам мавжуд. Ўзбекистонда умумий фойдаланувдаги жами йўлларнинг 95,6% ига қаттиқ қопламалар ётқизилган, жумладан се-мент-бетон қопламали йўллар 0,8% (336 км), асфалт-бетон қопламали йўллар 49,6% (21819 км), қора шағалли ва қора қопламали йўллар 40,6% (17796 км)ни ташкил этади (1999). Республикада 1864 км Автомобил йўли 1-тоифали йўлга киради. Муродулло Абдуллаев, Воҳид Аъза-мов.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил