Axaltaka ot zoti

Ахалтака от зоти – салт миниладиган қадимий от зотларидан бири[1]. Халқ селексиясида Жанубий Туркманистондаги Ахалтака воҳасида яшаган туркманларнинг така қабиласи етиштирган. Ахалтака от зоти қуруқ иссиқ иқлимга мослашгани, ниҳоятда чопқирлиги билан ажралиб туради (пойгада 1000 м масофани 1 минут 05 секундда босиб ўтади).
Ахалтака от зотининг тўши тор, сағриси ихчам ва чўзинчоқ, оёқлари нозик, чиройли, териси юпқа ва тақир. Туси аксарият ҳолларда тўриқ, кўк ва саман тусда бўлади. Соф зот отлар ичида ўзининг кўркамлиги ва ҳаракатчанлиги билан ажралиб туради.
Айғирларининг қарчиғайигача баландлиги 157 см (айрим ҳолларда 160– 165 см), кўкрак қафаси айланаси 167 см, тўпиғи айланаси 19 см. Асосан Туркманистон ва Қозоғистонда, Россия, АҚСҲда боқилади. Ахалтака от зоти иштирокида кўпгина чопқир от зотлари чиқарилган.
Манбалар
- ↑ "Ахалтака от зоти". Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. 2000–2005.
Ҳаволалар

Викиомборда „Ахалтака от зоти“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. 
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган.

Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин.
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак.