Ахбор (араб. – хабарлар) – шиаларнинг муқаддас ривоятлари, Муҳаммад (сав) ва Алининг сўзлари, фаолияти 812 тўғрисидаги ривоятлар тўплами. Ахбор суннийларда муқаддас ҳисобланган сунна (ҳадис тўпламлари) каби Қур’ондан кейинги муқаддас манбалардан ҳисобланади. Сунна Муҳаммад(сав) ва саҳобаларнинг, Ахбор эса фақат пайғамбар ва унинг оила а’золари, Али ва бошқа имомларнинг фаолияти ҳақидаги ривоятларни ўз ичига олади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил