Айдер Исаевич Рустемов (қрим татарча: Ayder İsa oğlu Rustemov, Айдер Иса огълу Рустемов) — Қримтатар ҳамда украин диний ва жамоат арбоби. Қрим мусулмонлари диний бошқармаси икки қисмга бўлиниб кетганидан сўнг, 2016-йил 19-ноябрдан буён Қрим мусулмонлари диний бошқармасининг Киевдаги раиси, Қрим муфтийси.

Айдер Исаевич Рустемов
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 1980-йил 19-март
Дини Ислом
Фуқаролик СССР, Украина
Ҳудуд Ислом
Танилган соҳаси Имом, Қрим муфтийси

Биографияси

Айдер Рустемов 1980-йил 19-мартда Ўзбекистон ССРга депортация қилинган қримтатарлар оиласида таваллуд топган.

Таълими

1996-йилда исломий жиҳатдан билим олиш мақсадида Иорданияга жўнаб кетади. У ерда Ал-Мафрақдаги Ал-Байт университетида араб тилини ўрганишни бошлайди. 1997-йилда араб тилидан керакли малакани олгач, шу университетнинг Диний вақфлар факултетида ўқишни давом эттиради. 1998-йилда араб тили ва адабиёти факултетига ўқишини кўчириб, у ерни 2001-йилда тамомлайди.

Меҳнат фаолияти

2002-йилда Украинага қайтиб келгач, Рустемов исломий миссионерлик фаолияти билан шуғуллана бошлайди. У „Ансор“ фонди нашриётида исломий адабиётлар таржимони ва илмий шариат муҳаррири лавозимларини эгаллайди ва 2006-йилгача шу ерда фаолиятини давом эттиради.

2004-йилда Григорий Сковорода номидаги Фалсафа институтининг „Украинада ислом“ лойиҳасида иштирок этади.

Рустемов 2005-йилда ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлайди, „Ширинлер Профил“ компаниясида менежер (2006), „Деком МВ“ компаниясида молия директори (2007), „ДСС Солутионс“ компаниясида лойиҳа менежери (2008—2012) ва компания директори (2012—2015) лавозимларида фаолият юритади. Бир муддат Украина мусулмонлари уюшмаси раҳбари имом Сулаймон Хайруллаевнинг ўринбосари бўиб хизмат қилган.

Муфтий

2016-йилда Қрим мусулмонлари диний бошқармаси иккига бўлиниб кетади. Ташкилотнинг асосий қисми Қрим Республикаси ва Севастопол шаҳри мусулмонлари диний бошқармаси сифатида Россияда ҳуқуқ соҳасидаги юридик фаолиятини давом эттиради, Киевда эса Қримтатар халқи Мажлиси иштирокида Қрим мусулмонлари диний бошқармаси тузилади[1].

2016-йилнинг сентябр ойида Қримтатар халқи Мажлиси Қримнинг амалдаги муфтийси Эмирали Аблаевнинг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатади.

2016-йил 19-ноябрида Украина назоратидаги ҳудудларда истиқомат қилувчи Қримтатар жамоалари мамлакатнинг бошқа бир мусулмон жамоалари билан биргаликда Украина мусулмонлар жамоасини янада самарали ташкил этиш ва ривожлантириш мақсадида Қрим мусулмонлари диний бошқармасини тузиш ташаббуси билан чиқади. Айдер Рустемов Қрим мусулмонлари диний идораси раҳбари лавозимини эгаллайди, шунингдек, Украина версиясига кўра Қрим муфтийси этиб тайинланади[2].

Қрим мусулмонлари диний бошқармаси Киев қурултойини ноқонуний деб эълон қилади ва яриморолдаги мусулмонларнинг ягона вакили — бу Қрим мусулмонлари диний бошқармаси эканлигини таъкидлайди[3].

2016-йил 5-декабрда Рустемов бошқа мусулмон бирлашмалари вакиллари билан биргаликда Украина мусулмонлари хартиясини имзолайди[4].

2019-йил 4-декабр куни Украина президентининг Украинадаги черковлар ва диний ташкилотлар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида Владимир Зеленский билан кўришади.

2020-йил 28-октябрда Франсиядаги воқеалар бўйича ўз фикрини расман билдириб, Франсия ҳукуматининг фожиага олиб келган исломга қарши ҳаракатларини қоралайди[5].

Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин Рустемов Россиянинг бу ҳаракатларини қаттиқ қоралаб, у ерда истиқомат қилувчи мусулмонларни ушбу урушда қатнашишдан бош тортишга чақиради.

Манбалар

  1. ↑ „Два муфтия на один Крым: раскол или благо для мусульман?“ (ру). Крым.Реалии. 2017-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-август.
  2. ↑ „ДУМК продолжает свою деятельность на территории Украины“ (ру). лд.қҳа.cом.уа/ру. Қаралди: 2020-йил 4-март.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Избрание муфтия в Киеве в Крыму посчитали «абсурдом» и «игрой с религиозными чувствами»“ (ру). Крым.Реалии. 2020-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-август.
  4. ↑ „Мусульманські організації України підписали спільну хартію.“ (уа). укринформ.уа. 14 лютого 2022да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-декабр.
  5. ↑ „Звернення муфтія Криму щодо останніх подій у Франції.“ (уа). думк.орг. 18 червня 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-декабр.