Айланма плуг – эгат ва жўяклар ҳосил қилмасдан шудгорлайдиган плуг. Умумий рамага маҳкамланган, чап ва ўнгга ағдарадиган корпуслари бўлади. Айланма плугнинг ҳар қайси ўтишидан сўнг унинг рамаси буриш механизми ёр-дамида бўйлама ўқ атрофида 90° га бури-лади. Айланма плуг тракторга ўрнатиб ишлатилади. Агрегатни тракторчи бошқаради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил