Айн Исса[2] (арабча: عين عيسى‎‎, маъноси Исо баҳори[3]) Суриянинг Раққа муҳофазаси таркибидаги Тал Абяд округида жойлашган шаҳарча. Шаҳарча Сурия — Туркия чегарасидаги Тал Абяд шаҳри ва минтақа маркази Раққа ўртасида жойлашган. Шаҳар орқали Ҳалабни Ҳасака муҳофазаси билан боғлайдиган М4 автомагистрали ўтган[4].

Айн Исса

عين عيسى
Шаҳарча
Raqqa muhofazasi tarkibidagi Ayn Issa nohiyasi
Раққа муҳофазаси таркибидаги Айн Исса ноҳияси
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Раққа
Туман Тал Абяд округи
Кичик округ Айн Исса ноҳияси
Аҳолиси
 (2004)
6,730[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Сурия фуқаролар уруши

2015-йил июн ойида Айн Исса курдларнинг халқ ҳимояси бўлинмалари (ЙПГ) милицияси, аёлларни ҳимоя қилиш бўлинмалари (ЙПЖ) ва Раққа инқилобчилар бригадаси томонидан Тал Абяд ҳужуми чоғида эгаллаб олинган. Қисқа вақт ичида ИШИД жангарилари томонидан қайтариб олинган бўлса-да[5], июл ойи бошида ЙПГ томонидан яна қайта эгалланган[6]. 2019-йил 14-октабрда Сурия армияси Туркиянинг ҳудудга ҳужумининг олдини олиш учун СДК билан келишувга эришгандан сўнг Айн-Иссага кириб, қўшма назорат ўрнатган[7][8]. Ҳудуд 2018-йил сентябрдан Шимолий ва шарқий Сурия мухтор бошқаруви маркази бўлган[9].

Айн Исса қочқинлар лагери

2016-йилнинг апрел ойида ташкил этилган шаҳар четидаги Айн Исса қочқинлар лагерида 2018-йилнинг июлига қадар 9000 га яқин қочқинлар, асосан, Деир аз-Зор ва Раққа муҳофазаларидан бўлган суриялик ички кўчирилганлар жойлашган[10][11].

2020—2021 Айн Исса тўқнашувлари

2020-йил 23-ноябрда Айн Исса яқинида СНА ва СДК ўртасида тўқнашувлар юз берган[12]. 1-декабр куни Ливаннинг ал-Ахбор газетаси СДК Туркия томонидан қўллаб-қувватланган кучларни пистирмага туширишга муваффақ бўлгани ва 30 нафар жангчини ўлдиргани ҳақида хабар берган[13].

Манбалар

  1. ↑ „2004 Cенсус Дата фор Айн Исса наҳияҳ“ (ар). Сйриан Cентрал Буреау оф Статистиcс. 2015-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 15-октябр. Алсо аваилабле ин Энглиш: „2004 Cенсус Дата“. УН ОCҲА. Қаралди: 2015-йил 15-октябр.
  2. ↑ „У.С. солдиэр диэс фоллоwинг ИЭД бласт ин нортҳерн Сйриа“. Реутерс (2016-йил 24-ноябр). 2018-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-декабр.
  3. ↑ „Сйриан Обсерваторй: говернмент форcес деплой то Аин Исса ин нортҳерн Сйриа“. Реутерс (2019-йил 14-октябр). Қаралди: 2020-йил 16-декабр.
  4. ↑ РА, энаб07 „Аин Исса: фром ан обсcуре тоwн то СДФ ҳеадқуартерс“ (эн-УС). Энаб Балади (2019-йил 5-декабр). Қаралди: 2022-йил 6-декабр.
  5. ↑ „Исламиc Стате 'реcаптурес нортҳ Сйриа тоwн фром Курдс'“. ББC Неwс (2015-йил 6-июл). Қаралди: 2015-йил 21-октябр.
  6. ↑ „Исламиc Стате cонфлиcт: Курдс реcлаим Аин Исса ин Сйриа“. ББC Неwс (2015-йил 8-июл). Қаралди: 2015-йил 21-октябр.
  7. ↑ „سوریه ششمین روز حمله نظامی ترکیه به کُردهای سوریه؛ شورشیان تحت حمایت ترکیه وارد تل‌ابیض شدند“. Эуронеwс (2019-йил 14-октябр). Қаралди: 2019-йил 14-октябр.
  8. ↑ Неwс Деск. „Эарлй репорц оф cлашес бетwеэн Туркиш-баcкед милитанц анд Сйриан Армй-баcкед СДФ троопс ин нортҳерн Раққа“ (эн-УС). АМН – Ал-Масдар Неwс | المصدر نيوز (2019-йил 15-октябр). 2020-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-октябр.
  9. ↑ „Неw администратион формед фор нортҳеастерн Сйриа“ (эн). www.курдистан24.нет. Қаралди: 2020-йил 18-декабр.
  10. ↑ „Cамп Профиле - Эин Исса, Ар-Раққа Говернорате, Сйриа - Новембер 2017 - Сйриан Араб Републиc“. РелиэфWеб. Қаралди: 2019-йил 13-октябр.
  11. ↑ „РелиэфWеб“. Қаралди: 2019-йил 13-октябр.
  12. ↑ „Инфилтратион аттемпт | 11 Туркиш-баcкед милитиамен киллед ин cлашес wитҳ СДФ неарбй Аин Исса • Тҳе Сйриан Обсерваторй Фор Ҳуман Ригҳц“ (эн-УС). Сйриан Обсерваторй Фор Ҳуман Ригҳц (2020-йил 24-ноябр). Қаралди: 2021-йил 20-феврал.
  13. ↑ „СДФ оффиcиал: Руссиан грантор кеэпс wатчинг Туркиш аттаcкс он Сйриа'с Аин Исса“ (эн-УС). ТАСС (2020-йил 24-ноябр). Қаралди: 2021-йил 20-феврал.