Ayaz Mütəllibov
Аяз Ниёзи ўғли Мüтəллибов (12-май 1938-йил, Боку — 27-март 2022-йил, Боку) — озарбайжонлик сиёсатчи, Озарбайжон Республикасининг 1-президенти (1990—1992-йилларда) Озарбайжон Коммунистик партиясининг биринчи котиби (1990—1991-йилларда).
| Аяз Мüтəллибов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
12-май 1938-йил Баку, Озарбайжон ССР |
| Вафоти |
27-март 2022-йил (83 ёшда) Баку, Озарбайжон |
| Фуқаролиги |
|
Таржимаи ҳоли
Аяз Ниёзи ўғли Мüтəллибов 1938-йил 12-майда Боку шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Аяз асли Şамахининг Сариторпағ маҳалласидан[1]. 1962-йилда Озарбайжон нефт ва кимё институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган[2].
Аяз Мüтəллибов меҳнат фаолиятини 1958-йилда Озарбайжон Гидротехника ва мелиорация илмий-текшириш институти идорасида катта техник-конструктор лавозимидан бошлаган. 1959—1974-йилларда Боку маиший электротехника заводида ишлаган. Бу ерда монтаж сехи устаси, муҳандис, техник назорат бўлими бошлиғи, бош конструктор, бош муҳандис ҳамда завод директори лавозимларида фаолият олиб борган. 1974—1977-йилларда „Бакелектромеишетмаш“ ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори бўлиб ишлаган[2].
Аяз Мüтəллибов 2022-йил 27-март куни 83 ёшида вафот этган[3]. Собиқ президентнинг жасади Биринчи Фахрий хиёбонига дафн қилинди[4].
Сиёсий фаолияти
Аяз Мüтəллибов 1963-йилда Совет Иттифоқи Коммунистик партиясига аъзо бўлган. 1977-йилда Боку шаҳар Нариманов туман партия қўмитасининг иккинчи котиби, 1979-йилда республика маҳаллий саноат вазири этиб сайланган. 1982-йил октябрда Озарбайжон ССР Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — Давлат план қўмитаси раиси, 1985-йилдан эса Озарбайжон ССР Олий Совети раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган[2].
Аяз Мüтəллибов 1981—1986-йилларда Озарбайжон Компартияси Тафтиш комиссияси аъзоси, 1986-йилдан Марказий Қўмита аъзоси бўлган[2]. 1989-йил январ ойидан Озарбайжон ССР Вазирлар Кенгашининг раиси, 1990-йил январда Озарбайжон Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби, кейинроқ, 1990-йил 18-май санасида Озарбайжон ССР Олий Совети Мüтəллибовни Озарбайжон ССРнинг биринчи Президенти этиб сайлаган.
1990-йил июлидан 1991-йил августигача Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси, Украина Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси бўлган. Аяз Мüтəллибов 1991-йил августида Москвада, СССР президенти Михаил Горбачёвга қарши қўзғолонни қўллаб-қувватлаган саноқли республика раҳбарларидан бири бўлган, бироқ 2016-йилда берган интервюсида Мüтəллибов буни рад этиб, давлат тўнтаришини қўллаб-қувватламаслигини таъкидлаган[5].
1991-йил сентябрида Совет Иттифоқи парчаланиб, Озарбайжон мустақилликка эришган бир пайтда Аяз Мüтəллибов Озарбайжон Коммунистик партиясини тарқатиб юборган[6] ва рақобациз ўтган сайловда ўзини Озарбайжон Президенти деб эълон қилган[7]. Президент бўлганига қарамай, мухолифатдаги АКП ҳаракатининг босими натижасида Аяз Мüтəллибов Олий Кенгаш таркибини тарк этган. Унинг ўрнида Миллий Мажлис ташкил этилган ва 50 ўриннинг ярми мухолифатчиларга берилган[8].
1992-йил 25-февралдан 26-февралга ўтар кечаси Хўжайлидаги арманлар рус армияси ёрдамида даҳшатли қирғин уйиштиришган, бу қирғин хўжайли геноциди номини олган. Ушбу фожиадан сўнг Миллий Мажлисда халқ қўллаб-қувватлаган, ўша пайтдаги мухолифатчилар навбатдан ташқари сессия чақиришга муваффақ бўлди ва Аяз Мüтəллибовни ўз лавозимидан кетишга мажбур қилишган ва натижада 1992-йил 6-март санасида истеъфога чиқган.

Ўша йилнинг май ойида содир бўлган фожиа сабабларини ўрганган комиссия, Аяз Мüтəллибовнинг айбини тасдиқловчи фактларни топа олмагани учун Олий Кенгаш ўз қарорини бекор қилиб, 14-май куни уни ўз лавозимига қайтарган. Шунга қарамай, „Халқ фронти“нинг босими остида Аяз Мüтəллибов яна истеъфога чиқиш тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекишга мажбур бўлган ва мамлакатни тарк этган. Шундан бери, Аяз Мüтəллибов 1992-йилдан 2012-йилгача Москвада яшаган. Озарбайжонда 2003-йилги президентлик сайловларида президентликка ўз номзодини илгари сурган, бироқ МСК буни тасдиқламаган[9]. У 2012-йилда Озарбайжонга қайтиб келган.
Аяз Мüтəллибов 1999—2003-йилларда „Фуқаролар иттифоқи“ партияси раиси, 2003-йил 27-августдан Озарбайжон социал-демократик партияси ҳамраиси бўлган. 2012-йил 30-июн куни Бокуда бўлиб ўтган партия қурултойига табрик мактуби йўллаган Аяз Мüтəллибов партия ҳамраиси лавозимидан ва сиёсатдан кетишини эълон қилган эди[10].
Озарбайжоннинг собиқ президентига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бош прокуратура Аяз Мüтəллибовни Вазирлар Кенгаши раиси ва раислик даврида ҳам, истеъфога чиққанидан кейин ҳам бир қанча оғир жиноятлар содир этганликда айблаган[11].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „АЙАЗ МÜТƏЛЛİБОВ БİРİНCİ ВİТСЕ-ПРЕЗİДЕНТДƏН ДАНИŞДИ:"Ана Вəтəн бу ханıмı ҳазıрлаşдıрıб"-ВİДЕО“. 2022-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-январ.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Раҳр, Алехандер Г „Муталибов, Аяз Ниязи оглй“, . А биограпҳиcал диреcторй оф 100 леадинг Совиэт оффиcиалс (эн). Боулдер, Cолорадо: Wествиэw Пресс, 1990 — 124-бет. ИСБН 0-8133-8015-4.
- ↑ „Аяз Мüтəллибов вəфат эдиб“. 2023-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-март.
- ↑ „Аяз Мüтəллибов дəфн олунду“. 2022-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-март.
- ↑ „Аяз Мüтəллибов: "Бу, дüşмəнлəримин бöйüк ҳийлəгəрлийи иди"“. 2020-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ Компартия Азербайджана объявила о самороспуске
- ↑ Алцтадт, Аудрей Л.. Фрустратед Демоcраcй ин Пост-Совиэт Азербаижан. Cолумбиа Университй Пресс, 2017 — 50-53-бет. ДОИ:10.7312/алц70456. ИСБН 978-0-231-70456-4.
- ↑ „ПОЛИТИCС, ПАРТИЭС АНД ПРЕСИДЕНТС ИН ТРАНСCАУCАСИА“. 2020-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „МСК Аяз Мüтəллибовун президент сеçкилəриндə намизəдлийини тəсдиқ этмəди“. 2022-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-май.
- ↑ „АЙАЗ МÜТƏЛЛİБОВ СİЙАСƏТДƏН ГЕТДİ“. 2013-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 2-июл.
- ↑ „АЙАЗ МÜТƏЛЛİБОВ: "ТАЛЕЙİМİН ƏСİРİЙƏМ"“. 2010-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 14-май.
Ҳаволалар
- 12-mayda tugʻilganlar
- 1938-yilda tugʻilganlar
- 2022-yilda vafot etganlar
- 27-martda vafot etganlar
- Ozarbayjon Prezidentlari
- Ozarbayjon siyosatchilari
- Bokuda tugʻilganlar
- Mehnat Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Sovet Ittifoqi Kommunistik Partiyasi aʼzolari
- Ozarbayjon Kompartiyasi Markaziy Komitetining birinchi kotiblari
- Ozarbayjon kommunistlari
- Ozarbayjon sotsial-demokratlari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar