Ayuttxaya
(Ayutiyadan yoʻnaltirildi)
Аюттхая, Аютия, (расмий номи Пра-Накхонси-Аюттхая) — Таиланддаги қадимги шаҳар. Менам пасттекислигининг марказий қисмида. Аҳолиси 100 минг киши атрофида. Аюттхая Марказий Таиландда темир йўл билан Менам дарёси кесишган жойдаги муҳим савдо-транспорт тугуни, шоликорлик раёнининг маркази. Шоли оқлайдиган, вино ва консерва заводлари бор. Ҳунармандчилик (кумуш буюмлари ишлаб чиқариш) тараққий этган. Аюттхая 1350-йилда бунёд этилган ва бирмаликлар вайрон қилиб ташлагунга қадар (1767) мамлакат пойтахти бўлган. ХИХ асрда қайта бунёд этилган. Аюттхая таи халқи қадимги маданиятининг ёдгорлигидир. На Праман (Аюттхая ВИИ — ИХ асрлар), Буддасаван (ХИВ аср), Ражапуран (ХВ аср), Пра Срисанпет (ХВ — ХВИ асрлар) ибодатхоналари ва саройлар бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |