Azande
Азанде, Банда – Марказий Африкадаги ясси тоғлик. Марказий Африка Республикаси, Конго Демократик Республикаси ва Судан ҳудудларида, Конго дарёси, Чад кўли ва Нил дарёси ҳавзалари оралиғидаги сувайирғич. Токембрий даврига оид кристалли ва метаморфик тоғ жинсларидан тузилган. Ўртача баландлиги 600–900 м (энг баланд жойи ғарбида – 1388 м). Бўлиқ ўтлар ўсади, онда-сонда барг тўкувчи ўрмонлар учрайди, дарё соҳиллари доим яшил ўрмонлар билан қопланган. Олтин ва олмос конлари бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |