Азфарий (тахаллуси; асл исми Мирза Алибахт) (1760, Деҳли – 1819, Мадрас) – шоир, олим, таржимон. Бобурийлар сулоласидан. Мусиқа, ҳарб ва табобат илмини мукаммал ўрганган, туркий, урду, форсий ва араб тилларида ижод қилган. 3 девони, "Воқиоти Аз-фарий" ва бошқа тарихий-биографик асарлари; "Фарҳанги Азфарий" ("Азфарий луғати"), "Мезони туркий", "Насаби тур-кийи чиғатойи", "Насаби туркий" каби 15 дан ортиқ китоблари бор.Уларда бобо тил (туркий тил) ва унинг грамматикасини ўрганишга да’ват этган, унинг луғавий бойлигини намойиш қилган. Навоийнинг "Маҳбуб ул-қулуб" ва Бобўрнинг "Аруз рисоласи"ни "Аруззода" номи билан форс тилига назм ва насрда таржима қилган. "Аруззода"нинг 1836-йилда котиб Маҳмудали Сайд кўчирган қўлёзмаси Мадрас давлат шарқ қўлёзмалари кутубхонасида сақланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил