Azidlar
Азидлар – кимёвий бирикмалар, таркибида бир ёки бир неча – Н3 гуруҳи бўлган азид кислота ҳосилалари. Анорганик Азидларга азид кислота тузлари [мас, натрий азид НаН3, қўрғошин азид Пб(Н3)2], галогеназидлар (мас, хлор-азид C1Н3) ва бошқа киради. Кўпчилик анорганик Азидлар енгил зарбланиш ёки ишқаланиш натижасида нам ҳолда бўлишига қарамай портлаш хоссасига эга (мас, қўрғошин азид портлаш хоссасини кучайтирувчи модда сифатида қўлланади). Азид кислота ва унинг бошқа тузларини олишда одатда суюқлантирилган натрий амид орқали азот (1)-оксид ўтказиш йўли билан олинадиган натрий азид хомашё бўлиб хизмат қилади. Барча органик Азидлар, алкил ва арил (умумий формуласи РН3) ёки ацил ма’лум даражада портловчи моддалар хоссасига эга. Нитрогуанилазид ҲНқC(НҲНО2)Н3 органик Азидларга мисол бўла олади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |