Azimov
Qiyofa
Азимов — туркий тиллик мамлакатларда учрайдиган эркаклар фамилияси. Ўзаги Азим исмидан олинган ва русча -ов қўшимчаси билан фамилия шаклига айланган. Аёлларда эса -ова қўшимчаси қўшилиб Азимова шаклида ёзилади.
- Таниқли шахслар
Адиблар
- Айзек Азимов (1920—1992) — америкалик фантаст ёзувчи, фан тарғиботчиси.
- Ҳамид Азимов (Ҳамид Олимжон исми билан машҳур; 1909—1944) — ўзбек шоири, адабиёцҳуноси ва жамоат арбоби.
- Усмонқул Азимов (1950-йил) — Усмон Азим тахаллуси билан ижод қилувчи Ўзбекистон халқ шоири, драматург.
Фан ва маданият
- Сергей Азимов (1954-йил, Нукус ) — совет ва қозоқ кинорежиссёри, СССР Кинематографлар уюшмаси аъзоси.
- Акбар Азимов (1885–1969) — ёғоч ўймакори, наққош.
- Саидмалик Азимов (1946.10.7, Тошкент) – Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси.
- Абдуваҳоб Азимов (1897–1964) — актёр ва режиссёр, Ўзбекистон халқ артисти. Ҳамза билан бирга Андижон театрини ташкил қилган.
- Асад Азимов (1927—1995) – опера хонандаси (лирик тенор). Ўзбекистон халқ артисти.
- Элдор Азимов (1945.6.2, Тошкент) — дирижёр. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган сан’ат арбоби.
Олим
- Содиқ Азимов (1914—1988) — физик олим, Ўзбекистон Фанлар Академияси академик, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, физика-математика фанлари доктори, профессор.
- Сулаймон Азимов (1908.21.10, Ўзган — 1996.3.1, Тошкент) — файласуф олим, жамоат арбоби. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1958).
- Шерали Азимов (1928—1993) – гелминтолог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ветеринария фанлари доктори, профессор.
- Оқил Азимов (1946.21.5, Тошкент) – патент-ахборот соҳасидаги олим, ихтирочи. Ўзбекистон Республикаси фан арбоби.
Давлат арбоби
- Мўминжон Азимов (1904—1948) — совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби.
- Рустам Азимов (1958-йил, Тошкент) — "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси раиси. 2005—2016-йилларда Ўзбекистон молия вазири.
- Муроджон Азимов (1976-йил, Қашқадарё вилояти) — ўзбек ҳуқуқшуноси ва давлат арбоби. Қашқадарё вилояти ҳокими.
- Рози Азимов (1925—2006) — Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, 1124-ўқ полки (334-пиёда дивизияси, 60-пиёдалар корпуси, 43-армия, 1-Болтиқ фронти) пулемётчиси.
- Яҳё Азимов (4-декабр 1947, Хўжанд) — Иқтисод фанлари номзоди. Тожикистон Республикаси Муҳандислик Академияси а'зоси. 1996—1999-йилларда Тожикистон бош вазири.
- Анвар Азимов (22-ноябр, 1950-йил) — россиялик таниқли дипломат.
- Сарвар Азимов (20-май 1923-йил, Жиззах – 1994-йил, Тошкент) Таниқли совет ва ўзбек ёзувчиси, шунингдек давлат арбоби ва дипломат. Истедодли шоир Ҳамид Олимжоннинг кенжа укаси.
Спортчилар
- Рустамхон Азимов (2001-йил) — ўзбекистонлик футболчи. Ўзбекистон Суперлигасининг „Бунёдкор“ клуби ҳужумчиси.
| Азимов сўзини билдирувчи бир неча саҳифа топилди. Ушбу саҳифага сизни олиб келган мақоладаги тегишли ишоратни бу ерга эмас, тўғри керакли мақолага йўналтиришингиз мумкин. |
__ДИСАМБИГ__