Azimullaxon
Азимуллахон (? – 1859.7.10, Бхутвал) – инглиз мустамлакачиларига қарши Ҳиндистонда 1857–1859 йилларда кўтарилган халқ қўзғолони раҳбарларидан бири. Канпурдаги мактабда ўқитувчи. Қўзғолон бошланмасдан бироз илгари Битхур шаҳрига кўчиб келиб, Нана Соҳиб билан танишган. У билан бирга Шимолий Ҳиндистон бўйлаб сафар қилиб халқни инглиз мустамлакачиларига қарши курашга да’ват этган. 1857-йил май – июлда Канпурдаги қўзғолонга раҳбарлик қилган. Инглизлар Канпурни эгаллагач (17-июл) Нана Соҳиб билан Аудга чекинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |