Зиёсферада исми Азиз ва фамилияси Воитов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Воитов Азиз Ботирович — (1980-йил) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири.

Азиз Воитов
 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири
 
Мансаб даври
2022-йил 29-август – 2023-йил 24-октябр
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Арипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Жамшид Хўжаев
Вориси Иброҳим Абдураҳмонов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1980-йил

Меҳнат фаолияти

Таълим

Азиз Воитов 2001-йилда Тошкент молия институтини „Солиқ ва солиққа тортиш“ мутахассислиги бўйича битирган[1]. 2010-йилда Олий ишбилармонлик мактабида „Бизнес бошқаруви“ соҳаси бўйича таҳсил олган.

Меҳнат фаолияти

Азиз Воитов 2017-йилда Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раиси лавозимида ишлаган[2]. 2017-йилдан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган[1]. 2022-йил август ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида фаолият юритган.

2023-йил 24-октябр куни Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилди[3].

Қамоққа олиниши

2023-йил 18-декабр куни иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш юзасидан қамоққа олинди[4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллайди“ (2022-йил 29-август). Қаралди: 29-август 2022-йил.
  2. ↑ „Қишлоқ хўжалиги вазирига Азиз Воитовнинг номзоди ма’қулланди“ (2022-йил 29-август). Қаралди: 29-август 2022-йил.
  3. ↑ „Қишлоқ хўжалиги вазири ишдан олинди“ (2023-йил 24-октябр). Қаралди: 24-октябр 2023-йил.
  4. ↑ „Тезкор! Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди“ (18-декабр 2023-йил). Қаралди: 18-декабр 2023-йил.[сайт ишламайди]