Aziza
Азиза Абдураҳимовна Муҳамедова ( 1964-йил 10-апрелда туғилган, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР ) — совет, ўзбек ва рус эстрада хонандаси ва қўшиқчиси.
| Азиза Абдураҳимовна Муҳамедова | |
|---|---|
Азиза | |
|
| |
| Таваллуди |
10-апрел 1964-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | эстрада хонандаси ва қўшиқчиси |
| Фаолият йиллари | 1980-йилдан |
Биографияси
Дастлабки йиллар
Азиза Муҳамедова 1964-йил 10-апрелда Ўзбекистон ССР пойтахти — Тошкент шаҳрида профессионал мусиқачилар оиласида дунёга келади. Отаси — Абдураҳим Муҳамедов (1923—1980-йил 10-июл), бастакор, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1975), Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, ярми ўзбек, ярми уйғур, новвойлар оиласидан чиққан. Азиза ўн беш ёшга тўлганда отаси вафот этади. Онаси — Рафиқа Ахмецҳевна Муҳамедова (қизлик фамилияси Ҳайдарова; 1924-йил 31-декабр — 2015-йил 22-ноябр ), асли Уляновск вилояти Қадимги Кулат қишлоғидан, татар, Давлат академик хорининг яккахони бўлади. Ўзбекистон ССР мусиқа мактабида дарс беради ҳамда дирижёрлик қилади. Азиза Муҳамедова уч опа-сингилнинг энг кенжаси саналади.
Азиза ўн олти ёшидан Тошкентдаги “Садо” вокал-чолғу ансамблида яккахон сифатида танила боради.
У 1988-йилда Тошкент консерваториясини тугатгандан сўнг хонанда Юрмалада (Латвия ССР) бўлиб ўтган Совет эстрада қўшиқларини ёш ижрочиларнинг учинчи Бутуниттифоқ телевизион танловига юборилади ва у юқори ўринни қўлга киритолмаган бўлса ҳам[1], томошабинлар олқишига сазовор бўлади.
Ижро фаолияти
А.Муҳамедова 1989-йилда Тошкентдан Москвага келади ва у ерда яккахон ижрочи сифатида танила бошлайди. Унинг “Табассуминг” деб номланган қўшиғи уни машҳурликка етаклайди. Шу йилнинг ўзида у Азиза" дебют албомини чиқарди.
1991-йилда Санкт-Петербургдаги консертида Азизанинг тансоқчиси Игор Малахов Игор Талковнинг қўриқчилари билан муштлашиб кетади, оқибатда тўсатдан хаёлини кўчасига кирмаган вазият юз бериб, хонанда Игор Талковнинг ҳаёти фожеали тарзда якунланади. Шундан кейин Азиза мусиқадан тамоман воз кечади. Хонандани та’қиб қилиш бошлашади, телеканаллар унга бойкот э’лон қилишади, уни суратга олиш майдонларига чақирмай қўйишади, шоу-бизнес вакиллари ундан юз ўгира бошлашади, тадбирларга таклиф қилмай қўйишади. Хонандани фақат Иосиф Кобзон, Алла Пугачева, Иля Резник ва Ирина Понаровская қўллаб-қувватлаб туришади [2] .
Азиза 1993-йилда "Сенинг муҳаббатинг ила" қўшиғи билан (А.Иванов — А.Девяткин) Россия телевидениеси "Йил қўшиғи" фестивалининг финал босқичига чиқади.
1995-йилда у янги қўшиқлар билан яна саҳнага қайтади ва 1997-йилда унинг янги "Барчаси ёки ҳечбири” албоми чиқади.
1999-йилда қўшиқчи Стас Намин билан ижод қила бошлайди. Натижада унинг репертуарида шарқона мусиқа таъсирида поп-рок қўшиқлари пайдо бўлади.
2006-йилда у кичик Игор Талков билан биргаликда "Бу дунё" қўшиғини ижро этади.
2007-йилда Азиза "Ты — суперстар!" телевизион мусиқа танловида иштирок этиб, НТВ каналида ва барча номинасияларда мутлақ ғолиби бўлади ва 2008-йилда у “Мулоҳаза” деб ном олган ўзи ёзган аксарият қўшиқлари албомини чиқаради. Албом продюсери эса Вячеслав Ворон бўлади.
2015-йилда у Биринчи каналда "Точь-в-точь" ажойиб телешоунинг иккинчи мавсуми ғолиб бўлади.
2015-йил 6-октабр санасида у Сочи шаҳрида ўтказилган “Новая волна” 14-халқаро ёш ижрочилар танловининг гала-консертида “Тушунмаслик осонроқ” қўшиғи билан иштирок этади.
2016-йил сентябр ойидан бошлаб у “Точь-в-точь” шоунинг супермавсуми иштирокчисига айланади.
2021-йилда — “Маска” шоусида у пингвин қиёфасида Маск шоусининг 2-мавсуми намоён бўлади. Шоунинг тўртинчи финалида томошабинларнинг овозига кўра, у ниқоб ечиш номинасияга тушиб қолади, кейин ҳакамлар ҳай’ати қарори билан у ниқобни ечади. Азиза тезда шоуни тарк этганидан жуда ҳафсаласи пир бўлади, гарчи шоу қоидасига кўра у финал қўшиғини ниқобсиз ижро этиши керак эди.
Манбалар
- ↑ Фестиваль молодых исполнителей Юрмала-Ялта-Москва. — Проведён впервые в июле 1986 года в Юрмале (Латвийская ССР), после проявления сепаратистских настроений в 1990 году — в Юрмале и параллельно в Ялте, в 1991 году — в Ялте, с 1992 по 1996 годы — в Москве. Архив с сайта «Песня года» (песнягода.нм.ру) // арчиве.ли
- ↑ „Привет, Андрей! Вечер Ирины Понаровской. Ток-шоу Андрея Малахова от 15.12.18“. 2020-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-январ.
Ҳаволалар
- Азизанинг расмий сайти. (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-09-06 санасида архивланган) // азиза.инфо