Зиёсферада исми Азиз ва фамилияси Турғунбоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Азизбек Муродулла ўғли Турғунбоев (1994-йил 1-октябрда туғилган) – ўзбекистонлик профессионал футболчи, „Андижон“ ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси[3].

Азизбек Турғунбоев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Азизбек Муродулла ўғли Турғунбоев[1]
Таваллуд санаси 1994-йил 1-октябр (1994-10-01) (32 ёш)
Таваллуд жойи Поп тумани, Ўзбекистон
Бўйи 1.73 м (5 фт 8 ин)[2]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Андижон
Рақами 17
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2009—2014 Навбаҳор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2015—2018 Навбаҳор 76 (15)
2019—2021 Навбаҳор 42 (13)
2021—2023 Пахтакор 75 (13)
2024—2025 Сиваспор 33 (1)
2026— Андижон 0 (0)
Миллий терма жамоа‡
2018 Ўзбекистон У23 5 (1)
2018— Ўзбекистон 43 (6)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 10-июн учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2026-йил 17-феврал учун)

Футболчилик фаолияти

Фарғона водийсининг Поп туманида туғилган Турғунбоев фаолиятини ўзи туғилиб ўсган Наманганнинг „Навбаҳор“ клубида бошлаган. Наманганнинг „Навбаҳор“ клуби тарбияланувчиси. У ушбу клубнинг ёшлар жамоасида ўйнаган ва 2015-йилдан 2021-йилгача „Навбаҳор“ клубининг асосий жамоаси сафида тўп сурган. 2018-йилги мавсумда якунида Олий лигада 3-ўринни эгаллаган бўлса, Турғунбоевнинг ўзи бу йилда 27 ўйинда 7 та гол урган.

2018-йил 23-март, Кения терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида 23 ёшгача бўлган миллий терма жамоасида дебют қилган. 28-июн куни олимпия терма жамоаси таркибида Уммон жамоасига қарши ўйинда гол урган. 2018-йил ноябр ойида Эктор Купер Турғунбоевни Осиё Кубоги турнирига тайёргарлик кўриш мақсадида Австралияда бўлиб ўтадиган терма жамоа йиғинида иштирок этишни таклиф қилган. Турғунбоев 2019-йил январ ойида бўлиб ўтадиган танловда иштирок этиш учун танланган.

2019-йил бошида футболчи Тошкентнинг „Пахтакор“ клубига ўтиши борасида жанжал марказида бўлган. Пойтахт клуби билан шартнома имзолаган Турғунбоев „Навбаҳор“ жамоаси билан ҳам амалда шартномаси мавжудлиги ва Наманган жамоаси таркибида машг;улотларни давом эттириши „Пахтакор“ жамоасининг расмий шикоятига сабаб бўлган. 2019-йил 7-феврал, футболчи икки жамоа билан шартнома имзолагани учун кейинги трансфер ойнасигача дисквалификация қилинган. Трансферни амалга оширишда иштирок этган бир қанча ходимлар ҳам олти ойдан икки йилгача муддатга футболда фаолият олиб боришдан четлатилган. Ниҳоят Азизбек 2021-йилги мавсум учун „Пахтакор“ жамоаси билан шартнома имзолаган ва Тошкент клуби таркибига ўтган[4][5].

2024-йил АФC Осиё кубоги 2023 мусобоқасида иштирок этиб қайтганидан сўнг „Пахтакор“ жамоасини тарк этган ва Туркия Суперлигасида иштирок этувчи „Сиваспор“ жамоаси билан шартнома имзолаган[6][7].

Халқаро фаолияти

У Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ўйнаган. 2018-йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. У терма жамоадаги дебют учрашувини 2018-йилнинг 19-май куни Эронга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Ўша йилнинг 8-июн куни Уругвай терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси сафида майдонга тушган.

Турғунбоэв Ўзбекистон терма жамоасининг 2019-йилда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги учун қайдномасига киритилган ва турнирда иштирол этган[2]

Фаолият статистикаси

Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича кўриниш ва голлар
Жамоа Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Халқаро Бошқа Жами
Дивисион Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол
Навбаҳор 2015 Ўзбекистон Олий лигаси 1 0 0 0 — — — 1 0
2016 Ўзбекистон Олий лигаси 14 0 2 0 — — — 16 0
2017 Ўзбекистон Суперлигаси 29 8 2 0 — — — 31 8
2018 Ўзбекистон Суперлигаси 28 7 1 0 — — — 29 7
2019 Ўзбекистон Суперлигаси 13 2 2 1 — — — 35 9
2020 Ўзбекистон Суперлигаси 25 8 2 1 — — — 21 2
Жами 110 25 9 2 — — — 119 27
Пахтакор 2021 Ўзбекистон Суперлигаси 25 5 4 0 — 3 0 1 0 33 5
2022 Ўзбекистон Суперлигаси 26 3 2 0 — 6 1 1 0 35 4
2023 Ўзбекистон Суперлигаси 24 5 4 1 — 6 2 1 0 36 8
Жами 75 13 10 1 — 15 3 3 0 103 17
Сиваспор 2023/2024 Туркия Суперлигаси 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
185 38 19 3 — 15 3 3 0 222 44

Терм жамоа

2024-йил 3-февралда бўлиб ўтган ўйин ҳолатига кўра.

Терма жамоа Йил Ишт Гол
Ўзбекистон 2018 6 0
2019 3 0
2020 5 0
2021 0 0
2022 5 1
2023 9 1
2024 6 2
Умумий 34 4

Терм жамоа учун голлар

№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2022-йил 14 июн Марказий стадиони, Наманган, Ўзбекистон  Таиланд 2 – 0 2 – 0 2023 йилги Осиё кубоги саралаши
2. 2023-йил 23-сентябр АҚСҲ  Мексика 2 – 1 3 —3 Ўртоқлик учрашуви
3. 2024-йил 23-январ Ал Жаноуб стадиони, Ал Вакраҳ, Қатар  Австралия 1 – 1 1 – 1 АФC Осиё кубоги 2023
4. 2024-йил 30-январ Ал Жаноуб стадиони, Ал Вакраҳ, Қатар  Таиланд 1 – 0 2 – 1 АФC Осиё кубоги 2023

Ютуқлар

Терма жамоа

  • МОФА миллатлар кубоги соҳиби: 2025

Клуб

Пахтакор

Мукофотлари

2025-йил 6-июнда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирланган[8].

Манбалар

  1. ↑ „Шавкат Мирзиёевнинг “Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди“ (2025-йил 6-июн). Қаралди: 2025-йил 19-декабр.[сайт ишламайди]
  2. ↑ 2,0 2,1 „АФC Асиан Cуп УАЭ 2019 Cомплете Сқуад Лисц“ (ПДФ). Тҳе-АФC.cом. Асиан Фоотбалл Cонфедератион (2018-йил 27-декабр). 2018-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 31-декабр.
  3. ↑ „АФC Асиан Cуп УАЭ 2019 Cомплете Сқуад Лисц“ (ПДФ). Тҳе-АФC.cом. Асиан Фоотбалл Cонфедератион (2018-йил 27-декабр). 2018-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 31-декабр.
  4. ↑ „Эшитдик-да! "Пахтакор" Турғунбоэвни қанчага сотиб олгани малум“. 2023-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-ноябр.
  5. ↑ „"Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида 2000-голини урди“. 2023-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-ноябр.
  6. ↑ „«Сивасспор» клуби Азизбек Турғунбоев трансферини эълон қилди“ (2024-йил 8-феврал).[сайт ишламайди]
  7. ↑ „Расман! "Сиваспор" Азизбек Турғунбоев трансферини эълон қилди (видео)“ (2024-йил 8-феврал).
  8. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-июндаги „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2025-йил 6-июн). 2025-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-июн.

Ҳаволалар