Азнаурлар – грузин оқсуяклари (бу ном В аср дан исте’молда бўлиб келган). Подшолар, князлар ва черков оқсуякларига бўлинган. Авлоддан авлодга ўтиб келаётган ва давлат хизматидаги азнаурлар ўзаро фарқланган. Хусусий ерлари бўлган ва мажбурий ҳарбий хизматни ўтаганлар. Россия Грузияни босиб олгач (ХИХ аср бошлари) азнаурлар рус дворянлари ҳуқуқини олганлар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил