Azot
| Азот / Нитрогениум (Н) | |
|---|---|
| Атом рақами | 7 |
| Кўриниши | Рангсиз, ҳидсиз инерт газ |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
14.00674 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 92 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
1401.5(14.53) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | 2с2 2п3 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 75 пм |
| Ион радиуси | 13 (+5э) 171 (-3э) пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
3.04 |
| Электрод потенсиали | – |
| Оксидланиш даражаси | 5, 4, 3, 2, -3 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 0.808 (@ −195.8 °C) г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 1.042 (Н-Н) Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 0.026 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 63.29 К |
| Эриш иссиқлиги | н/а кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 77.4 К |
| Қайнаш иссиқлиги | н/а кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 17.3 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | гексагонал |
| Панжара даври | 4.039 Å |
| Панжара/атом нисбати | 1.651 |
| Дебе ҳарорати | н/а К |
| 7 | Азот
|
Н | |
| 2с22п3 | |
Азот (лотинча: „Нитрогениум“), Н — Менделеев даврий системасининг В гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 7, атом массаси 14,0067. Ер пўстининг оғирлик жиҳатидан 0,01 % ини ташкил этади. Ҳавода эркин ҳолда бўлади (ҳавонинг оғирлик жиҳатидан 75,6 %; ҳажм жиҳатидан 78,09 % азотдан иборат). Тупроқда турли минераллар ва органик бирикмалар таркибига кирган ҳолда учрайди; масалан, у натрийли селитра (НаНО3) ба калийли селитра (КНО3) таркибида бўлади, тошкўмирда 1 — 1,25 %, нефтда 1,5 %, оқсил моддаларда 17 %, одам танасида 3 % гача бўлиши мумкин. Азотни биринчи марта 1772-йилда Резерфорд ажратиб олган. Иккита барқарор изотопи бор: 14Н (99,635 %) ва 15Н (0,365 %); радиоактив сунъий изотоплари ҳам бор, булардан энг узоқ, мавжуд бўладигани 13Н дир (ярим емирилиш даври 10,08 дақиқа). Саноатда суюлтирилган ҳавони парчалаб олинади. Азот турмушда ҳам жуда керакли ҳисобланади. Азот бошқа олисдаги сайёраларда ҳам қаттиқ ҳолатда учрайди масалан,Уран сайёраси сиртида қаттиқ ҳолатда Азот(Н) учрайди. Азот(Н) водород билан бир неча хил моддаларни ҳосил қилади. Азотнинг водородли бирикмалари ичида энг муҳими ва амалияҳамиятга эга бõлгани аммиакдир. Унинг молекуларформуласи НҲ³ кõринишда бõлади. Азот водородга нисбатан электро-манфий элементлиги учун аммиак молекуласиқутбли ҳисобланади.
Хоссалари
Азот — рангсиз, ҳидсиз газ; қайнаш температураси — 195,8°, суюқланиш температураси — 209,86°, 1 л азот 1,2506 г; 1 л сувда (0° да) 23,3 мл эрийди. Одатдаги шароитда азот ниҳоятда пассив, фақат литий билан бирикиши мумкин; бошқа элементлар билан қиздирилганда, босим таъсирида ва катализаторлар иштирокидагина бирика олади. Водород билан бирикиб, аммиак, гидразин ва бошқа бирикмалар, кислород билан оксидлар, металлар билан нитридлар ҳосил қилади.
Саноатда
Азот ўсимликлар учун асосий „озиқ“лардан биридир. Минерал ва органик бирикмалари тупроққа ёғин-сочин билан ёки ўғит сифатида тушади. Эркин азот аммиак синтезида, баъзи кимёвий реаксияларда инерт муҳит ҳосил қилувчи сифатида, симобли термометрлардаги бўшлиқни тўлдиришда, ёнувчан суюқликларни бир идишдан иккинчи идишга ҳайдашда ва бошқа мақсадларда ишлатилади. Суюқ азотдан паст температура билан боғлиқ бўлган ишларда (криостатлар, вакуум қурилмалар ва бошқаларда) фойдаланилади. Азотнинг табиий бирикмалари аммоний хлорид ва турли нитратлар (селитралар)дан иборат. Ўрта Осиёнинг қуруқ чўл иқлимида кўп миқдорда селитра тўпланади. Азот оқсиллар, нуклеин кислота,хлорофилл ва ферментларнинг ажралмас таркибий қисми бўлганлигидан ўсимликлар ҳаёт фаолиятида асосий аҳамиятга эга. Ўсимликлар тупроқдаги азотли моддаларни ўзлаштириб, улардан оқсил ҳосил қилади. Ҳаводаги эркин азотни азот бирик-маларига айлантирувчи микроорганизмлар туфайли тупроқда анча миқдорда азот тўпланади. У тупроқда асосан тўрт хил бирикма ҳолида: чиринди (гумус) азоти, аммоний тузлари, нитратлар (НО3), оқсил органик азоти (тўлиқ парчаланмаган ўсимлик қолдиқлари) ва уларнинг ўзгариш маҳсулотлари — аминокислоталар, пептидлар, амидлар ва аминлар ҳолида мавжуд бўлади.
Азотни тупроқдаги органик бирикмаларини эрувчанлиги бўйича уч гуруҳга: сувда эрийдиган, суюлтирилган кислота билан гидролизланганда эритмага ўтувчи ва суюлтирилган кислота билан гидролизланганда эримайдиган гуруҳга бўлиш мумкин. Эримайдиган гуруҳга мансуб бўлган азот кам ҳаракатчан ва ўсимликларга яхши сингмайди. Ўрта Осиёнинг айрим тупроқлари таркибидаги умумий азотнинг тахминий миқдори: оч тусли бўз тупроқлар (ҳайдалма қатлам)да — 0,04-0,07 %, кўпдан бери суғорилиб келинаётган типик бўз тупроқларда — 0,10-0,15 % ва тўқтусли ўтлоқ тупроқларда — 0,20-0,50 %. Ўрта Осиёнинг суғориладиган деҳқончилик минтақаларида юқори ҳосил олиш учун тупроқда азот заҳираси етарли эмас, шунинг учун бу ерларда азотли ўғитлар қўлланади. Ўсимликлардаги азотнинг кўп қисми оқсил моддалари ҳолида бўлади. Турли уруғлар оқсили таркибидаги азот миқдори 16,5-17,5 % ни ташкил қилади. Ғўза-беда алмашлаб экишда беда экилган ҳар гектар ерда биологик азотга бой 20 тоннагача органик модда ҳосил бўлади; ундаги биологик азот миқдори 400- 600 кг/г. Азотдан ўғитлар ишлаб чиқаришда, кўпчилик саноат соҳалари, жумладан, металлургиядаги турли кимёвий жараёнларда инерт муҳит сифатида фойдаланилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |