Azotlash
Азотлаш – кимёвий-иссиқлик иш-лови бериш усулларидан бири. Азотлаш пўлат, титан, ба’зи қотишмалардан тайёрланган деталларнинг сиртқи қатламини азотга тўйинтиришдан иборат. Деталнинг азотга тўйинтирилган сиртқи қатлами жуда қаттиқ, ейилишга ва занглашга чидамли бўлиб қолади. Юқори температуралар та’сирида бўладиган ва ишқаланувчи деталлар, двигател клапанлари, тишли ғилдираклар ва бошқа деталларнинг иш сирти азотланади. Деталларга узил-кесил иссиқлик ишлови берилиб ва силлиқланиб, зарур ўлчамга келтирилганидан кейингина азотлаш амалга оширилади. Пўлат деталларнинг сиртқи қатлами аммиак оқимида 500–600° температурада азотланади. Бунинг учун детал оғзи зич беркитиладиган муфел печта жойланади. Муфелга аммиак (НҲ3) юборилади, аммиак азот билан водородга парчаланади. Азот атомлари деталнинг сиртқи қатламига диффузияланади. Азот темир билан реаксияга киришиб, қаттиқ нитридлар ҳосил қилади, натижада деталнинг азотланган сиртқи қатлами қаттиқ бўлиб қолади. Титан қотишмаларни азотлаш 850–950° температурада ўта тоза азот муҳитида амалга оширилади. Ад.:Тўрахонов А. С, Металлшунослик ва термик ишлаш, Т., 1968.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |