Azov floti
Азов флоти – 1695-йилнинг охирларига келиб Россиянинг Қрим хонлиги ва Туркияга қарашли Қора денгиз бўйларидаги ерларини босиб олиш учун ташкил қилинган. Флот куришда асосий марказ қилиб Во-ронеж шаҳри танланди. Ҳарбий кемаларнинг биринчи юриши 1696-йилнинг 3-майида Воронеждан бошланди. Азов шаҳрини ишғол қилишда Азов флоти ҳал қилувчи рол ўйнади. Таганрог Азов флоти базаси бўлиб қолди. Адмиралтейство Азов соҳилидаги Тавровга кўчирилди. 1696– 1711-йилларда 215 кема қурилди. Прут юриши (1711)дан кейин турклар Азовни яна қайтариб олдилар. Азов флоти тор-мор қилинди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |