Азроил – ислом динида тўрт бош фариштадан бири (Жаброил, Микоил ва Исрофил билан бирга), жон олувчи фаришта. Ривоятларга кўра, Азроил дастлаб оддий фаришта бўлган, Аллоҳ Одам Атони яратиш учун фаришталарни ердан тупроқ олиб келишга юборади. Ер қаршилик кўрсатади ва фаришталар ундан бир сиқим ҳам юлиб ололмайдилар. Бу ишни фақат Азроил бажарганлиги сабабли у ўлимдан устун турувчи фаришта деб ҳисобланган. Азроил тақводорларнинг жонини осон, гуноҳкорларнинг жонини эса қийнаб олади деган фикрлар мавжуд.

У тўрт минг қанотли, тўрт юзли ва танасида ер юзида яшовчилар қанча бўлса, шунча кўзи ҳамда тили бўлган даҳшатли махлуқ шаклида тасвирланади. Азроил одамлар тақдирини билади, аммо уларнинг ҳар 228-сининг ўлиш вақтини билмайди. Бу муддат яқинлашганда Аллоҳ тахти олдида ўсадиган дарахтдан ўлимга маҳкум этилган кишининг номи ёзилган барг узилиб ерга тушар экан. Шундан кейингина Азроил қирқ кун ичида унинг жонини олиши керак экан. Азроил тақводорларнинг жонини осонгина, гуноҳкорларнинг жонини эса қийнаб олар экан. Жони олинаётган одам Азроилга турли қаршиликлар кўрсацада, натижада барибир енгилар экан. Христианликдаги тўрт асосий фаришта, архангеллар (Гавриил, Михаил, Азраил, Серафиил) исломдаги Жаброил, Микоил, Азроил ва Исрофилга мувофиқ келади. Булар Қур’онда "ал-муқаррабун" (яқинлар, яқинлаштирилганлар) деб аталган[1].

Манбалар

Фаришталарга имон (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-08 санасида архивланган)

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил