Азурит (франс. Л’азур, араб, ложу-вард – ҳаво ранг тош, лазур) – минерал. Қаттиқлиги 3,5–4. С.оғ.–3,89. Ранги тўқ кўк. Моноклин системасида тахтача ва призмалар ҳосил қилиб кристалланади. Кўпинча кукунсимон уюм ҳолда учрайди. Ойнасимон ялтирайди. Кислоталарда углекислота чиқариб енгил эрийди. Ер устида миснинг бирламчи руда минерали – халкопирит, борнит, хира рангли рудалар ва бошқаларнинг оксидланиши ҳисобига ҳосил бўлади. Азурит билан ёнма-ён туғма мис, малахит, куприт, хризокола ва бошқа мис рудаларининг оксидланиш зонасида учрайди. Азуритнинг таркибида мис 55,3%. Азурит мис олиш, тўтиё ва кўк ранг ишлаб чиқаришда ишлатилади.

Асосий
Формуласи Cу3(CО3)2(ОҲ)2
Молекуляр массаси 344.67 г/мол
ИМА мақоми Азу[1]
Гуруҳ Карбонат минерали
Физик хусусиятлари
Ранги Тўқ кўк, кўк ба'зан яшил
Шаффофлик Шаффоф эмас
Қаттиқлик 3,5—4
Зичлиги 3,5-4 г/см³
сингонияси Моноклиник
Азурит Викиомборда

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил