Бабуган-яйла– Қрим тоғларининг Бош тизмасидаги энг баланд тоғ, Гурзуф ва Алушта оралиғида. Ўртача бал. 1000–1400 м, энг баланд жойи 1545 м (Роман-Кош). Юқори юра даврининг оҳактошларидан таркиб топган. Карст ҳодисаси туфайли ер юзаси ўнқир-чўнқир бўлиб кетган. Ён бағирлари ўрмон билан қопланган, тоғ тепаси тошлоқ ва ўтлоқ. Ён бағрида Қрим қўриқхона – ов хўжалиги жойлашган[1].

Манбалар

  1. ↑ "Бабуган-яйла" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил