Бабуин

Бабуин, сариқ маймун – павианлар уруғига мансуб маймунларнинг битта тури. Танасининг узунлиги 75 см, думи 60 см гача. Африканинг Анголадан бошлаб Шимолий Мозамбиккача бўлган ҳудудларида, шунингдек Кения ва Жанубий Сомалида тарқалган. Тоғ ва даштларнинг дарахтлар бўладиган жойларида яшайди. Кечаси дарахтларга чиқиб ётади, кундузи фаол ҳаёт кечиради. Жуни оч сариқ бўлганидан сариқ маймунлар ҳам деб аталади. Бабуин ўсимликлар илдизи, меваси ва ёш новдалари, ҳамда хил ҳашаротлар билан озиқланади. Ўсимликлар билан озиқланиши туфайли қишлоқ хўжалигига бирмунча зиён келтиради. Бабуин қўлга тез ўрганади[1].

Манбалар

  1. ↑ "Бабуин" ЎзМЕ. Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил