Бадоеъ ул-вақоэ — тарихий асар. Зайниддин Восифий томонидан мемуар (эсдалик) жанрида, форс тилида ёзилган.

Асарда Ўрта Осиё, Эрон ва Хуросонда яшаган халқларнинг турмуш тарзи, маданий ҳаёт, хонлар, ҳукмдорлар, зодагонлар тоифаси, ўша давр саводхон қатламининг маънавий дунёси ва ҳоказолар қаторида ҳарбий юришлар, истилолар, уруш ва жанг воқеалари тўғрисида маълумотлар берилган[1].

„Бадоеъ ул-вақоэ“нинг бизгача кўплаб нусхалари етиб келган. Мемуарнинг 31 нусхаси аниқланган бўлиб, улардан 3 таси эски ўзбек ёки чиғатой тилига ўгирилган. ЎзР ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида бу асарнинг бир неча нусхалари сақланади. „Бадоеъ ул-вақоэ“нинг қисқартирилган варианти 1979-йилда ўзбек тилига таржима қилинган. Асарда ХВИ асрнинг биринчи ярмида Мовароуннаҳрда содир бўлган воқеалар тасвирланган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Замонов 2021, с. 10—11.

Адабиётлар

  • Замонов А.. Бухоро хонлиги тарихи: методик қўлланма. Тошкент: Баёз, 2021 — 264-бет. ИСБН 978-9943-6372-0-7.