БАҒЛОН (бақтрийча: баголагго – ибодатхона, саждагоҳ) – Тоҳаристоничнт энг қадимги шаҳарларидан бири. Милоднинг бошларида у ерда "Подшо Канишка Музаффарнинг ибодатхонаси" жойлашган, унинг ҳаробалари Афғонистондаги ҳозирги Бағлон шаҳри яқинида. баланд Сурх кўтал тепалигида сақланиб қолган. У ердан катта бақтрий ёзувида битилган тоштахта топилган, унга кўра, бу ибодатхона милодий И-асрдаги Кушон подшоси Канишка томонидан қурилган. ВИИ-асрда хитой сайёҳи Сюан Сзан Тоҳаристонда Покеланг мулкини қайд этиб ўтади, у илк ўрта асрдаги Бағлонга тўғри келади. Бағлон яқинидаги тепаликдан кушонларнинг буддавийликка оид тош рслефлари топилган. Бу ердан сал нарида мурабба шаклдаги Шом қалъа тепалигидан буддавийликка оид тош капителлар ва устунларнинг асоси топилган. Булар кушонлар даврида Бағлон Бақтрия-Тоҳаристоннинг йирик линий марказларидан бири бўлганидан дарак беради.

Ўрта аср манбаларида Бағлон баъзан Бақлон шаклида ҳам учрайди. Самъонийнинг ёзишича, Бағлон шаҳри икки қисмдан – юқори Бағлон ва қуйи Бағлондан иборат бўлган, уларнинг ҳар бири алоҳида шаҳар – "балда" ҳисобланган. ИХ– Х-асрларда қуйи Бағлонда жоме масжиди бўлган. Х-асрда юқори Бағлонда машҳур истироҳат ери са-налган "катта қишлоқ" бўлган. Бу ерда бутун водий ям-яшил дарахтларга бурканган, аҳолиси кўп бўлиб, шаҳарга турли томондан карвон йўллари кслиб туташган; ов қилиш учун қулай жой саналган. Берунийғғшғт ёзишича, л-асрда у ерда баланд бир тепалик бўлиб, унинг тепасида заҳарли қузиқоринлар ўсган. Куйи Б. маъмурий марказ бўлиб, унда ҳоким саройи жойлашган. Бағлон қадимги номини шу кунгача сақлаб қолган бўлиб Бағлон дарёнинг Кундуздарёга қуйиладиган ерига яқин жойлашган. У ерда шифобахш Чашмаи Шир булоғи мавжуд. ХИИИ-аср бошида Бағлонни мўғуллар босиб олган. Мўғуллардан кейинги давр манбаларида Бағлон йирик шаҳар сифатида қайд этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил