Bagam orollari
Багам ороллари Cоммонwеалтҳ оф Тҳе Баҳамас
| |
|---|---|
|
Шиор: Форwард упwард онwард тогетҳер Олдинга, Юқорига, Биргаликда Олға | |
| Мадҳия: Марч Он, Баҳамаланд | |
|
| |
| Пойтахт | Нассау |
| Расмий тил(лар) | Инглиз тили |
| Ҳукумат | Ҳамдўстлик |
• Монарх |
Чарлз ИИИ |
| Артур Дион Ҳанна | |
| Перри Кристи | |
| Мустақиллик (Буюк Британиядан) | |
• Сана |
10-июл 1973 |
| Майдон | |
• Бутун |
13,940 км2 (160-ўрин) |
• Сув (%) |
28 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
301,790 (177-ўрин) |
| • Зичлик | 21/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$5,696 мил. (154-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$18,874 |
| Пул бирлиги | Багам Доллари (БСД) |
| Вақт минтақаси | УТC−5 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC−4 |
| Қисқартма | БФ |
| Телефон префикси | 1 242 |
| Интернет домени | .бс |
|
| |
Багам ороллари (Баҳамас), Багама Ороллари Ҳамдўстлиги (Cоммоwеалтҳ оф тҳе Баҳамас) — Мапказий Америкадаги давлат. БМТ аъзоси. Кариб денгизида, Флорида ярим орокнинг жануби-шарқида. 700 оролдан иборат Багама архипелагида жойлашган. Майдони 13,9 минг км². Аҳолиси 284 минг киши (1996). Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км²га 16 киши. Уларнинг 80% негрлар ва дурагайлар. Аҳолининг 58% шаҳарларда яшайди. Мамлакат пойтахти Нассау шаҳри. Расмий тили — инглиз тили. Диндорларнинг аксарияти протестантлар.
Давлат тузуми
Багам оролларида — 1700 мм гача ёғин ёғади. Майдан октябр гача ёғингарчилик кўп бўлади. Тез-тез довуллар бўлиб туради. Шўр кўллар кўп. Тупроғи латерит тоифасига оид. Доим кўм-кўк тиканли буталар, қарағай ўрмонлар, соҳилда кокос ёнғоғи ўсади. Қушлар кўп. Атрофдаги денгизлар балиққа бой. Оролларда оҳактош, туз ва аргоний қазиб олинади, нефт конлари қидирилмоқда.
Тарихи
Багам ороллари туб жой аҳолиси индейслар бўлган. 1492-йил Х. Колумб экспедицияси Янги Дунёга етиб келиб, архипелагнинг шарқий оролларидан бирига тушган ва уни испанлар Сан-Салвадор деб атаганлар. Багама индейсларининг тақдири фожиали бўлган. Испанлар уларни Куба ва Эспанолу (Гаити)га олиб бориб, руда конларида ишлатишган. Улар шу ерларда қирилиб кетишган. 1629-йил инглизлар оролларни босиб олганида бу ерда аҳоли йўқ эди. 1782-йил Багама яна испанлар томонидан босиб олинди. Аммо 1783-йилдан у бутунлай Англия мустамлакасига айланди. ХВИИ—ХВИИИ асрларда кўпгина инглизлар ўзларининг негр қуллари билан бирга бу ерга кўчиб келдилар ва плантация хўжалигини ривожлантира бошладилар. ХИХ аср охирларидан Багамага АҚСҲ ишбилармонлари кела бошладилар, лекин сармояни сарфлайдиган иш топа олмадилар. 1946-йилдан сайёҳлар ёпирилиб кела бошлади, 50-йиллар охирига келиб, уларнинг оқими айниқса кучайди. Багамалар АҚСҲ ва Европанинг қишки оромгоҳи бўлиб қолди. Бу ерда улкан меҳмонхоналар, кўнгилочар муассасалар қурилди. Солиқ соҳасидаги имтиёзларга қизиққан Америка компаниялари сайёҳликни ривожлантиришга катта маблағ сарфлади. Кейинчалик кўпгина хорижий банк ва фирмалар ўз офисларини очишди. Багамалар Ғарбий ярим шарнинг йирик молиявий маркази бўлиб қолди. 1964-йилда Буюк Британия Багамалар га ички мустақиллик беришга мажбур бўлди. 1973-йилда Багамалар мустақил деб эълон қилинди. Багамалар 1973-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами 10-июл — Мустақиллик куни. Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Илғор либерал партия, 1953-йилда тузилган; Эркин миллий ҳаракат, 1972-йилда тузилган; Багамалар Ҳамдўстлиги касаба уюшмалари конгресси.
Хўжалиги
Багамалар — аграр мамлакат. Иқтисодиётнинг асоси — плантация деҳқончилиги. Багамалар озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжнинг атиги 25% ни қондиради. Апелсин, банан, ананас, манго, помидор, бодринг, шакарқамиш, сизал етиштирилади. Қўй, қорамол, эчки, чўчқа, уй паррандаси боқилади. Балиқ, денгиз жониворлари овланади. Иқтисодий фаол аҳолининг ярмидан кўпроғи сайёҳларга хизмат кўрсатиш билан банд. Катта Багама о.даги нефтни қайта ишлаш заводи йилига 25 млн. тонна нефтни қайта ишлайди. Багама импортининг 85% ни хом нефт ташкил эца, экспортининг 90% нефт маҳсулотларидан иборат. Багамаларда семент ва озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Асосий денгиз порти — Нассау шаҳри Мамлакат доридармон, семент, ром, туз ҳам экспорт қилади; асбоб-ускуна, транспорт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотларини четдан сотиб олади. АҚСҲ, Буюк Британия ва Канада кутубхонаси 6б-н ташқи савдо муносабатлари олиб боради. Пул бирлиги — Багама доллари.
Багамаларда „Нассау гардиан“ („Нассау посбони“, 1844-йилдан), „Нассау дейли трибюн“ („Нассау минбари“, 1903-йилдан) газеталари, „Офишл газетт“ („Расмий газета“) ҳукумат ҳафтаномаси, „Беҳамиан ревю мегезин“ („Багама шарҳи“, 1952-йилдан) журнал чиқади. 1936-йилда радио ва телекўрсатувлар компанияси ташкил этилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |