Bahor katari
Баҳор катари – конюнктивитнинг ўзига хос бир тури; бот-бот қўзийди ва йиллаб давом этади. Баҳорда қўзиганлиги учун „баҳор катари“ деб аталади. Асосан 6 – 20 ёшдаги ўғил болаларда учрайди. Бунда эрта баҳорда қуёш нури, кўкат ва гуллар ҳиди таъсирида иккала кўз қизаради, ачишиб қичишади, қовоқлар қирраси шишиб, юқори қовоқ бир оз салқиб туради. Сурункали кечади. Кўпроқ аллергияга сабаб бўлади. Баҳор катарини олдини олишда кўзни кучли ёруғлик ва чангдан эҳтиёт қилиш; кўзнинг қичишишини йўқотиш учун врач буюрган дориларни қўллаш тавсия этилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |