Баҳоуддин Нақшбанд (Муҳаммад бинни Муҳаммад Баҳоуддин ан-Нақшбанд ал-Бухорий) (1318-йил, Чиғатой улуси, Бухоро яқинидаги Қасри Ҳиндувон қишлоғи — 1389-йил, Темурийлар империяси, Бухоро яқинидаги Қасри Орифон қишлоғи) — машҳур авлиё, нақшбандия тариқатининг асосчиси. Баҳоуддин ёки Хожа Баҳоуддин, Балогардон, Хўжаи Бузрук, Шоҳи Нақшбанд номлари билан ҳам машҳур.

Баҳоуддин Нақшбанд

форсча: بهاء الدين النقشبند‎‎
арабча: بهاء الدين النقشبند‎‎
Шахсий маълумотлар
Таваллуди
Мухаммад ибн Бурхануддин ал-Бухари

1318-йил
Вафоти 1389-йил
Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси
39°28′59″Н 64°19′16″Э / 39.483°Н 64.3211°Э / 39.483; 64.3211
Дини Ислом
Таваллуд шаҳри Чиғатой улуси, (Бухоро яқинидаги Қасри Ҳиндувон қишлоғи)
Ота-онаси
  • Бурхануддин Мухаммад ал-Бухари (отаси)
  • Биби Орифа (онаси)
Диний оқими Ислом
Сунний
Танилган соҳаси Нақшбандия тариқати асосчиси
Касби хаттот

Туғилган жойи ва келиб чиқиши

У туғилган қишлоқ Қасри Ҳиндувон (кейинчалик Баҳоуддин Нақшбанд шарафига Қасри Орифон) деб аталган. Унинг оиласи ва фарзандлари тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Лекин Баҳоуддин Нақшбанд Муҳаммад пайғамбар авлодларига мансуб саййидзодалардан эканлиги қайд этилган ва ота томондан 11-имом Имом Хасан ал-Аскарийнинг иккинчи ўғли Саййид Али Акбарни авлоди ҳисобланади[1][2][3][4][5][6][7][8]. Отаси Муҳаммад Бухорий тўқувчи ҳамда ўйма нақш солувчи (нақшбанд) бўлган. Баҳоуддин Нақшбанд тақдирида бобоси Саййид Жалолиддин Бухорийнинг алоҳида хизмати бор. У суфийлар билан яқин алоқада эди. Шу сабабли набирасида илоҳиётга катта қизиқиш уйғотди.

Пирлари

Баҳоуддин Нақшбанднинг биринчи пири — устози Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий эди. Кекса шайх ёш Баҳоуддин Нақшбандни тарбиялашни ўринбосарларидан бўлмиш Амир Саййид Кулолга топширди. У тариқат бобида билганларини ўргатиб бўлгандан кейин шоғирдига ижозат беради. Баҳоуддин Нақшбанд илм истаб, яссавия тариқати шайхларининг машҳур вакилларидан бўлмиш Қусам Шайх олдига, Нахшаб (ҳозирги Қарши) шаҳрига боради. Уч ой ундан таълим олади. Баҳоуддин Нақшбанднинг бу пирга ихлоси баланд бўлган, айни чоғда Қусам шайх ҳам уни ўз ўғлидек билиб, муридига чексиз ҳурмати туфайли умрининг охиригача Бухорода яшаб, шу ерда вафот этади. Баҳоуддин Нақшбанднинг деярли бутун умри Бухоро ва унинг атрофидаги қишлоқпарда суфийлик билан ўтган. У икки марта ҳаж қилган. Иккинчи сафарида Баҳоуддинга шогирди Хожа Муҳаммад Порсо ҳамроҳлик қилган. Сафардан қайтишда Нишопур ва Ҳиротда тўхташган, у ерлик машҳур авлиёлар билан учрашиб, суҳбат қурганлар. Нақшбандий Ҳиротда бироз муддат яшаган. Кейин яна Бухорога қайтиб, қолган умрини ватанида ўтказган. Ғарибона ҳаёт кечирган, фақат ўз меҳнати — кимхобга нақш (гул) солиш билан кун кўрган. Хизматкор ёки қул сақлашни гуноҳ деб билган.

Таълимоти

Баҳоуддин Нақшбанд халқ орасида „Балогардон“ (яъни дуо билан балоқазони даф қилувчи) унвони билан ҳам машҳур. Ўз таълимотини яратишда Юсуф Ҳамадоний ва Абдухолиқ Ғиждувоний назарияларига асосланган. Таълимотининг асосида „Дил-ба ёр-у, даст-ба кор“ („Кўнгил Худода бўлсин, қўлинг меҳнатда“) деган шиор ётади. Тариқати ҳаётлик давридаёқ машҳур бўлган. Хожа Муҳаммад Порсо ва Хожа Алоуддин Аттор таълимот назариясини ишлаб чиққанлар. Кейинчалик бу таълимот ортидан оддий халқдан ташқари Бухоро ва Самарқанд уламолари ҳам эргашишган. Нақшбандия тариқати кейинги асрларда, Афғонистон, Миср, Ҳижоз, Эрон, Туркия ва шимолий Кавказга ёйилади. ХВИ асрда Ҳиндистонда ҳам тарқала бошлайди.

Динга ҳиссаси

Устози Саид Мир Кулол вафотидан сўнг (1370-йил), унинг васиятига биноан издоши сифатида хожагон тариқатига бошчилик қилган. Бу таълимот кейинчалик Баҳоуддин Нақшбанд шарафига нақшбандия деб ном олган. Баҳоуддин Нақшбанд тасаввуфдаги илгарилари амалда бўлган қаттиқ талабларни бир қадар юмшатди, мўътадиллаштирди, кундалик турмушга мослади. Унингча, Аллоҳга интилиш кўнгил билан амалга ошиши керак. Қўл эса иш — меҳнат билан банд бўлаверсин. Баҳоуддин Нақшбанднинг тарки-дунёчилик қилмай, демакки, бу дунё ишларидан очиқ-ошкор қўл силкимай туриб ҳам Аллоҳга етишиш мумкинлиги ҳақидаги ғояси мусулмон оламида тасаввуфнинг жуда кенг аҳоли қатламлари ичига кириб боришини таъминлади.

Илмий мероси

Баҳоуддин Нақшбандийдан бизгача бир қатор асарлар етиб келган. Шамсутдин Сомининг „Қомус ал-алом“ асарида қайд этилишича, Нақшбандийнинг „Ҳаётнома“ номли шеърий асар ва „Далойил ул-ошиқин“ („Ошиқлар далили“) номли тасаввуфга оид асар ёзган. Нақшбандийдан бизгача рубоийлар ҳам мерос қолган. Россия Фанлар академиясининг Санкт-Петербургда жойлашган Шарқшунослик институти фондида Баҳоуддин Нақшбандийнинг „Аврод“ асари қўлёзмаси сақланади. 2000-йилда „Аврод“ асари ўзбек тилига таржима қилинган. Али ибн Аҳмад Ғурий „Аврод“ асарига шарҳ ёзган. Бу шарҳнинг қўлёзма нусхаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланмоқда.

Оиласи

Баҳоуддин Нақшбанднинг икки фарзанди — бир қизи ва ўғли бўлган. Ўғли ёш пайтида вафот этган. Қизи вояга етиб Хожа Алоуддин Аттор билан оила қурган. Алоуддин Аттор Баҳоуддин НАқшбандийга ҳам куёв, ҳам халифа бўлган. Нақшбандийнинг набираси Хожа Ҳасан Аттор ва абираси Хожа Юсуф ўз замонасининг валийларидан бўлган. Авлодлари бугунги кунгача шу қизи орқали етиб келган.

Баҳоуддун Нашбанд мақбараси

Баҳоуддун Нашбанд мақбараси

Баҳоуддин Нақшбанднинг қабри азалдан зиёратгоҳ ҳисобланади. Илгари амирлар тахтга ўтиришдан олдин, сафарга чиқаётганда ва қайтаётганда албатта Баҳоуддин Нақшбанд дахмасини зиёрат қилишган. Абдулазизхон 1544-йил Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси ёнида улкан бир хонақоҳ қурдирган. Баҳоуддин Нақшбанд вафотидан кейин нақшбандия тариқати кенг ёйилди. ХВ асрда Хўжа Аҳрор Убайдуллоҳ Валий бу тариқатнинг энг йирик раҳнамоси сифатида майдонга чиқди. Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб каби шоирлар ҳам нақшбандия тариқатида эдилар. Улар ижодида нақшбандия ғоялари кенг ва атрофлича тарғиб этилди.

Баҳоуддин Нашқбандни ўрганиш

Баҳоуддин Нақшбанд ҳақида, унинг таълимоти хусусида, нақшбандий шайхлар тўғрисида талай асарлар яратилган. Биргина Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасининг ўзида нақшбандияга доир 195 китоб мавжуд. Жумладан, Салоҳ ибн Муборак ал-Бухорийнинг „Анису-т-толибийн ва уддату -с-соликийн“ („Толиблар ошнаси ва соликлар раҳномаси“) асарида (1383) Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёт тарзи, кашфу кароматлари ва пурҳикмат сўзларидан намуналар берилади. Бу асар „Мақомати ҳазрати Хожаи Нақшбанд“ номи билан юритилади. Шу муаллифнинг 4 қисмдан иборат „Маноқиби Хожа Баҳоуддин Нақшбанд“ („Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг таъриф ва тавсифлари“) асари ҳам бор. Булардан ташқари Баҳоуддин Нақшбанднинг суюкли халифаси Хожа Муҳаммад Порсо ёзиб қолдирган бир неча асар орқали валийликнинг таърифи, Баҳоуддин Нақшбанднинг тариқатдаги илк даврлари, унинг суҳбатлари ва ҳикматли сўзлари билан танишиш, ислом ақидаси, ибодат, шариат ва тариқат аҳкомларидан бахраманд бўлиш мумкин.

Ҳозирги кунда

Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги (1993) муносабати билан Ўзбекистонда аллома таълимотини ўрганишга аҳамият кучайди. Бухоро давлат университети ҳузурида „Нақшбандия“ илмий маркази иш бошлади. У ерда тасаввуфий-ирфоний меросни тадқиқ этиш йўлга қўйилди. Бухоро давлат музей-қўриқхонасида ҳам „Нақшбандия“ маркази тузилди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • К6ул Муҳсин Муҳаммад Боқир ибн Муҳаммад Али, Баҳруддин Балогардон, Т., 1993; Идрис шоҳ, На-қшбандий тариқати, Т., 1993; Насафий, Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд, Т.. 1993;Садрилдин Салим Бухорий, Дилда ёр, Т., 1993; Қаюмов А., Бу оғанг ила бўлға-сен Нақшбанд…, Т., 1993; Иззат Султон, Баҳоуддин Нақшбанд абадияти. Т., 1994; Султонмурод Олим, Нақшбанд ва Навоий, Т., 1996.

Манбалар

  1. ↑ [ал-Кафи, бй Муҳаммад Яъқуб Кулайни. Транслатед бй Муҳаммад Сарwар. Чап. 124, Биртҳ оф Аби Муҳаммад ал-Ҳасан ибн 'Али, п.705]
  2. ↑ „Баҳа-уд-Дин Нақшбанд Букҳари — Линеаге“. 2016-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-июн.
  3. ↑ Др. Аннемариэ Счиммелс боок „Паин анд Граcе: А Студй оф Тwо Мйстиcал Wритерс оф Эигҳтеэнтҳ-Cентурй Муслим Индиа“ БРИЛЛ, 1976, п.32
  4. ↑ Тазкаре Кҳwанадане Ҳазрат Эшан(генеалогй оф тҳе фамилй оф Ҳазрат Эшан)(бй аутҳор анд инвестигатор:Муҳаммад Ясин Қасвари Нақшбанди cомпанй:Эдара Талимат Нақшбандийя Лаҳоре)п. 63
  5. ↑ „ЗиаИсламиc „Гулзар аулия““. 2016-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-июн.
  6. ↑ Дароод Э Пак Ки Фазеэлат
  7. ↑ Баҳа-уд-Дин Нақшбанд (Р.А)
  8. ↑ [Фредериc П. Миллер, Агнес Ф. Вандоме, Жоҳн МcБреwстер „Баҳа-уд-Дин Нақшбанд Букҳари“ 2011, ИСБН 978-6-1341-5642-4]

Ҳаволалар